UZ

Сўнгги янгиликлар

13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34Уиттакер Гусков билан жанг ҳақида: "Ур ва ўтказиб юборма!" 0 09:03Жейк Полнинг рақиби GLORY собиқ чемпиони бўлади 0 08:32RAF лигасида россиялик спортчиларнинг иштироки ҳақида расмий баёнот берилди 0 08:01Элит ОЧЛ. "Ал Қодисия" 5 та гол урди, "Ал Айн" меҳмонда Саудия жамоасини мағлуб этди ва бошқа натижалар + ВИДЕО 0 21:04WTA рейтинги янгиланди. 22 поғона юқорилаган Раҳимова энди дунёнинг 44-ракеткаси! 0 19:10"Жангимиз тарихдаги энг буюк тўқнашувлардан бири бўлади". Дэвид Бенавидес Усик билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:29Хамзат Чимаев қачон UFC октагонига қайтишини айтди 0 17:52"Бавария" Компанига нисбатан ғалати қоида жорий қилди 0 17:01"Худди биринчи чемпионлик камаримни қўлга киритгандек бўлдим". Альварес WBC’нинг иккинчи ўрта вазн чемпиони бўлгани ҳақида 0

06 май 14:52
Янгиликлар

Футбол

Жаҳон чемпионати якуний таркиблари қачон эълон қилинади ва ундан неча нафар футболчи ўрин олади?

Теглар :  ЖЧ-2026
ЖЧ-2026 таркиблари ҳақидаги барча маълумотлар, жумладан, дастлабки танлов ва якуний қайдномани топширишнинг сўнгги муддати ҳақида шу ерда билиб олинг.

Жаҳон чемпионати учун якуний таркибни шакллантириш ҳар доим қийин вазифа бўлиб келган. Йўлланмани қўлга киритган мамлакатларнинг мураббийлар штаби ўз жамоасига энг юқори даражада ҳаракат қилишга ёрдам берадиган энг яхши ўйинчиларни танлаб олиш учун мусобақадан олдинги ҳафталар ва ойлар давомида тинимсиз меҳнат қилишади.

ЖЧ-2026 турнирида ҳар бир жамоа таркибида 26 нафар футболчи рўйхатдан ўтишига рухсат берилади – бу Қатар мезбонлик қилган 2022 йилги мусобақадаги кўрсаткич билан бир хил. ЖЧ-2026 таркиблари ҳақида билишингиз керак бўлган барча маълумотларни қуйида ўқишингиз мумкин.

Жаҳон чемпионати таркиблари қачон эълон қилинади? ФИФА 2 июнь, сешанба куни мусобақада иштирок этадиган 48 та жамоанинг 26 кишилик расмий қайдномаларини эълон қилишни режалаштирмоқда.

Ҳар бир таркибда нечта футболчига рухсат берилади?

  • Дастлабки рўйхат: Иштирокчи ассоциациялар дастлаб ФИФАга 35 тадан 55 тагача бўлган футболчилардан иборат кенгайтирилган таркибни тақдим этади, улардан тўрт нафари дарвозабон бўлиши шарт. Ушбу дастлабки рўйхат фақат ички мақсадлар учун ишлатилади ва ФИФА томонидан омма эътиборига эълон қилинмайди.

  • Якуний рўйхат: Ассоциациялар ФИФАга 23 тадан 26 тагача ўйинчини ўз ичига олган (улардан камида уч нафари дарвозабон бўлиши шарт) якуний таркибни тақдим этади.

  • Истисно ҳолатлар: Якуний қайдномадаги ўйинчи фақатгина жиддий жароҳат ёки касаллик туфайли, ўз жамоасининг ЖЧ-2026 мусобақасидаги биринчи ўйинига камида 24 соат қолгандагина дастлабки рўйхатдаги бошқа ўйинчига алмаштирилиши мумкин.

Якуний таркибдаги дарвозабон мусобақа давомида исталган вақтда жиддий жароҳат ёки касаллик сабабли дастлабки рўйхатдаги бошқа дарвозабон билан алмаштирилиши мумкин.

Миллий терма жамоаларга ўз таркибларини исталган вақтда эълон қилишга рухсат берилади, аммо улар 2 июнь куни ФИФА томонидан тасдиқланмагунча расмий ҳисобланмайди.

Жаҳон чемпионати таркиблари тарихи 1930 йилдан то 1998 йилгача жамоаларга ўзларининг якуний қайдномаларига 22 нафар ўйинчини киритишга рухсат берилган. Корея ва Япония мезбонлик қилган 2002 йилги мусобақада бу кўрсаткич 23 нафарга оширилди ва то 2022 йилги Қатар турнирида таркиб ҳажми 26 нафарга кенгайтирилгунга қадар ўзгаришсиз қолди.

ЖЧ-2026 учун футболчиларнинг ўз вақтида терма жамоа ихтиёрига юборилишини таъминлаш мақсадида ФИФА қуйидаги муддатларни белгилаб қўйди:

а) ЖЧ-2026 учун футболчиларнинг дам олиши, тайёргарлик кўриши ва клублари томонидан мажбурий қўйиб юборилиши даври улар ўз клублари сафидаги сўнгги расмий ўйинини ўтказган куннинг эртасига – 2026 йилнинг 25 май кунидан бошланади.

б) Мажбурий қўйиб юбориш қоидасидаги истиснолар конфедерацияларнинг клублар миқёсидаги мусобақалари финалида иштирок этаётган футболчиларга нисбатан қўлланилади. Бунга ФИФА рухсати билан 2026 йил 30 майгача бўлган муддатдаги (шу куни ҳам) ўйинлар киради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг