UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0

12 ноя 15:29
Янгиликлар

Оғир атлетика

Жаҳон чемпионатида иштирок этган оғир атлетикачиларимиз юртимизда тантанали кутиб олинди

Теглар :  Оғир атлетика
Хабарингиз бор, 1-10 ноябрь кунлари Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли мусобақада жаҳоннинг 88 мамлакатидан 600 дан зиёд спортчилар иштирок этди. Чемпионатда ўзбекистонлик полвонлар ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб боришди. Баҳсларда юртимиз шарафини 12 нафар спортчи ҳимоя қилди ва атлетларимиз мусобақа якунига кўра 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Бугун жаҳон чемпионатида иштирок этган оғир атлетикачиларимиз юртимизга қайтиб келишди. Улар Тошкентдаги «Жанубий» вокзалда спорт жамоатчилиги томонидан тантанали равишда кутиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақада -102 кг вазн тоифасида қатнашган Акбар Жўраев даст кўтаришда олтин медални қўлга киритди. -67 кг вазнли Достон Ёқубов силтаб кўтаришда кумуш медаль соҳибига айланди. -109 кг вазн тоифасида беллашувларда Руслан Нурутдинов силтаб кўтаришда бронза медалига эга чиқди. +109 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Рустам Джангабаев силтаб кўтариш ва иккикураш натижаларига кўра бронза медалларига сазовор бўлди.

Қайд этиш лозимки, мусобақада -102 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Акбар Жўраев жаҳон чемпионати кашфиёти бўлди. 19 ёшли спортчимиз катталар ўртасидаги мусобақада олтин медални қўлга киритди. Олимпия ўйинларига ҳали вақт борлигини инобатга олсак, 2020 йилда у 21 ёшга тўлади ва айни кучга кирган пайти бўлади. Маълумот учун, Токио Олимпиадасига рейтинг очколарини берувчи мусобақалар 6 та эди. Ашхободда уларнинг дастлабкиси якунланди. Энди Олимпадагача спортчиларимиз яна 5 та мусобақада иштирок этадилар ва умид қиламизки ушбу баҳслар якунига кўра полвонларимиз терма жамоамиз учун максимал йўлланмаларни қўлга киритадилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг