UZ

Сўнгги янгиликлар

08:44Валентина Шевченконинг қачон октагонга қайтиши маълум! 0 08:13Тошкент cузиш бўйича Жаҳон кубогини қабул қилишга тайёргарлик кўрмоқда 0 07:38Рамазон Темиров UFC'даги энг яхшиларни санади (ВИДЕО) 0 07:12"Галатасарой" Россия термаси футболчисини 25 миллион еврога сотиб олди 0 06:44Мовсар Евлоев чемпионлик жангидан кейин фаолиятини якунлаши мумкин 0 06:16Жаҳон чемпионатининг илк куниёқ 4 та медаль қўлга киритдик. Сирожиддинова - Жаҳон чемпиони! 0 19:12WBC президенти Фьюри — Жошуа жанги ҳақида фикр билдирди 0 18:42Аргентиналик мураббий "Нефтчи"дан кетди 0 18:18Сехудо Хабиб нега ММА тарихидаги энг буюк жангчилар қаторида бўлмаслиги кераклигини тушунтирди 0 17:45"Алекс Перейра оғир вазнда қолади" - мураббий 0 17:17Дастин Порье Махачевнинг Иэн Гэррига қарши жангини баҳолади 0 16:42Мюнхен 2028 йилги Чемпионлар Лигаси финалини қабул қилмоқчи 0 16:20"У ярим оғир вазнда жанг қилиши керак". Хавьер Мендес — Махачевнинг эҳтимолий рақиби ҳақида 0 15:46Турки Ал аш-Шейх Иноуэ - Родригес жангини ташкил қилиш билан шуғулланмоқда 0 15:09Жон Жонс Ислам Махачевни барча даврларнинг энг буюк жангчиси деб тан олишдан бош тортди 0

19 окт 09:03
Янгиликлар

Дзюдо

Жаҳон чемпионатининг Жамоавий баҳсларида дзюдочиларимиз чемпион ва вице-чемпионга айланишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Пойтахтимиз мезбонлигида ўтган дзюдо бўйича Ҳарбийлар ўртасидаги 42-Жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

Уч кун давомида "Юнусобод" спорт мажмуасида дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидан 400 нафарга яқин ҳарбий дзюдочилар жаҳон чемпионати медаллари учун баҳс олиб боришди. Яккалик мусобақасида 5 та олтин, 5 та кумуш, 3 та бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси якунда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритганди. 

Кеча жаҳон чемпионатининг сўнгги куни жамоавий беллашувлар ташкил этилди. Аёллар ўртасидаги баҳсларда қизларимиз жаҳон чемпионига айланишди. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси финалда франциялик дзюдочиларни 3:1 ҳисобида енгишди. 

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси эса муросасиз кечган финал учрашувида мўғулистонлик ҳарбий дзюдочиларга 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Ҳал қилувчи бешинчи беллашувда Артём Штурбабин рақибига ютқазиб қўйди.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг