UZ

Сўнгги янгиликлар

12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0 08:34Рейтингнинг Топ-3`талигидаги жангчи UFC`дан ҳайдалди 0 08:03Жаҳонгир Нажмиддинов ҳам Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 07:32Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг илк куни 12 нафар дзюдочимиз баҳсларга киришади 0 07:01Маурисио Почеттино "Манчестер Юнайтед" базасига етиб келди ва ишга киришди 0 19:30Богдан Гусков Роберт Уиттакерга мурожаат қилди 0 18:51Илия Топурия: "Мақсадим — Гэтжи билан реванш, аммо..." 0 18:15"Кичкина одамни мағлуб этсам, бу менга ҳеч қандай обрў келтирмайди". Шара Буллет Царукян билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 18:10Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланди (Жуфтликлар) 0 17:42Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони устидан ғалабадан сўнг ФИФА рейтингида бир поғона кўтарилди 0

13 ноя 11:30
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон кубоги. Нодирбек 1/8 финалга чиқди, Жавоҳир бугун тай-брекда ўйнайди

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида шахмат бўйича умумий мукофот жамғармаси 2 миллион АҚШ долларини ташкил қилувчи Жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда.

Дунёнинг 206 нафар шахматчиси иштирокида бошланган нуфузли мусобақанинг 1/16 финал босқичида иккинчи учрашувлар бўлиб ўтди. Нодирбек Якуббоев ҳиндистонлик гроссмейстер Венкатеш Пранав билан дурангга имзо чекканди. Иккинчи партияда шахматчимиз номдор рақибини мағлуб этишга муваффақ бўлди ва 1/8 финалга йўл олди. 

Жавоҳир Синдаров эса хитойлик Ю Ян И билан муросага келганди. Шахматчилар ўртасидаги иккинчи партияда ҳам ғолиб аниқланмади. Бугун гроссмейстерлар ҳал қилувчи тай-брекда нимчорак финал йўлланмаси тақдирини ҳал қилишади. 

Жавоҳир Синдаров — Ю Ян И (Хитой) - 1:1

Нодирбек Якуббоев — Венкатеш Пранав (Ҳиндистон) - 1,5:0,5

Эслатиб ўтамиз, Шамсиддин Вохидов ва Нодирбек Абдусатторов учинчи босқичда рақибларига имкониятни бой бериб, жаҳон Кубогидаги иштирокларини якунлаган эди. Улар 11 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотини қўлга киритишди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг