UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0

14 ноя 12:21
Янгиликлар

Оғир атлетика

Жаҳон кубогида илк олтин медаль

Перу пойтахти Лима шаҳрида оғир атлетика бўйича онлайн тарзда ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон кубоги баҳслари бошланди.

Унда 60 дан ортиқ мамлакатнинг 400 нафарга яқин спортчиси иштирок этмоқда. Мусобақада юртимиз шарафини 7 нафар спортчимиз ҳимоя қилади.

Ҳамюртимиз Ҳусенбой Матрасулов 55 кг гача бўлган вазн тоифасида иштирок этиб, даст кўтариш машқида фахрли 1-ўринни эгаллади. У барча уринишларни ўз фойдасига ҳал қилиб, 104 кг тошни ўзига бўйсиндира олди ва олтин медални қўлга киритди. Ундан атиги бир килограмм фарқ билан ортда қолган руминиялик Космин Флорин Крупла иккинчи ўринни эгаллади. Шоҳсупанинг учинчи поғонаси қозоғистонлик Аблай Ауелхановга насиб этди – 102 кг.

Иккикураш якунига кўра қозоғистонлик спортчи 237 кг (102+135) натижа кўрсатиб, олтин медалга сазовор бўлди. Кумуш медал Флорин Круплага (227 кг, 103-124) насиб этган бўлса, мексикалик Перальто Пукс (225 кг, 96+129) учликни якунлаб қўйди.

Ҳ. Матрасулов эса иккикураш ҳисобига кўра 221 кг (104-117) билан 4-ўриндан жой эгаллади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг