UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

13 янв 17:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жалоловга икки бор ютқазган Торрес даъвогарлик жангида рингга чиқади

Супероғир вазн тоифаси IBF рейтингида тўртинчи ўринни эгаллаб турган америкалик Ричард Торрес чемпионлик камари учун яқинлашмоқда.

Халқаро бокс федерацияси (IBF) 22 январь куни супероғир вазн тоифасида кубалик Френк Санчес (рейтингда 3-ўрин) ва америкалик Ричард Торрес (рейтингда 4-ўрин) ўртасидаги Элиминатор, яъни саралаш жангини ўтказиш учун очиқ савдо ўтказади. Ушбу жанг ғолиби украиналик Александр Усик эгалик қилиб турган IBF чемпионлик камари учун мажбурий даъвогарга айланади.

Аслида Санчес ва Торрес ўртасидаги жанг ўтган йилнинг декабрь ойи бошидаёқ белгиланганди. Лекин боксчиларнинг жамоалари жанг ўтказиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш учун муҳлат олишди. Якунда улар белгиланган муддатда келиша олишмади ва IBF очиқ савдо санасини белгилади.

Шунга қарамай, савдо бошланишидан олдин Санчес ва Торрес вакилларида жанг бўйича келишувга эришиш имконияти бор.

Эслатиб ўтамиз, чарм қўлқоп устамиз Баҳодир Жалолов икки бор Ричард Торресни мағлубиятга учратган эди. Аввалига 2019 йил Екатеринбургдаги жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз америкалик рақибини чуқур нокаутга учратган. Кейин эса Токио-2020 Олимпиадаси финалида ҳам рақибидан устун келган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг