UZ

Сўнгги янгиликлар

18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0

11 янв 12:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Жангда мен ғалаба қозонгандим". Қозоғистонлик боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаевдан реванш олмоқчи

Қозоғистонлик боксчи Санатали Толтаев IBA жаҳон чемпионати чорак финалида Асадхўжа Мўйдинхўжаевга қарши ўтказилган жанг натижаси ҳақида фикр билдирди.

— Санатали, Дубайда Асадхўжа билан бўлган жангингиз ҳалигача ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Ўшанда бу саволни бериш имконияти бўлмаганди, ҳозир эса бор. Шу боис фикрингизни билмоқчимиз.

— Жаҳон чемпионати якунланди. Албатта, афсусланиш бор. Мураббийлар фикрига кўра ҳам, ўз фикримга кўра ҳам мен ғолибга ўхшаб кўринганман. Биринчи раундни ютдим, иккинчи раундни ишончли тарзда ютдим. Учинчи раундда эса, икки раунд натижасига кўра олдинда эканимни билиб, рақибни нокаут қилишга уриндим ва шу хатом бўлди. Натижада учинчи раундни ютқаздим. Умумий ҳисобда — 2:1. Ўз ҳисоб-китобимга кўра, мен жангда ғалаба қозондим, деб ҳисоблайман.


— Раундлар бўйичами?

— Ҳа, раундлар бўйича.


— Кўпчилик ҳам шуни кўрди. Умуман олганда, мураббийлар ҳисобни қандай бўлса шундай айтадими ёки бироз юмшатиб етказишадими?

— Ҳа, мен ўзим мураббийлардан ҳисобни ростдан, қандай бўлса шундай айтишни сўраганман.


— Бу сизга психологик жиҳатдан таъсир қилмадими?

— Йўқ, мутлақо. Бу ерда яширадиган ҳеч нарса йўқ. Сен рингга чиққач, жанг давомидаёқ ҳакамларда қандай фикр ва қандай қарор бўлиши мумкинлигини ҳис қиласан.


— Асадхўжа ҳақида нима дейсиз? Балки келажакда яна учрашарсизлар.

— Яратган насиб қилса ажаб эмас. Нима дейиш мумкин… у жаҳон чемпиони, Олимпия чемпиони. Бундай жангчилар тасодифан чиқиб қолмайди. Мен яхши тажриба олдим. Яратганнинг инояти билан кейинги жангларда катта устунлик билан ғалаба қозонаман.


— Унинг натижалари сизга психологик босим қилмадими?

— Йўқ. Рингдан ташқарида, эҳтимол, унинг катта номи бордир, лекин ринг ичида барчамиз тенгмиз.


— Жангдан кейин ўзаро гаплашдингларми?

— Фақат қўл бериб кўришдик, раҳмат айтдик — холос. Бошқа ҳеч нарса йўқ.


Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик боксчи Дубайда бўлиб ўтган IBA жаҳон чемпионати чорак финалида Олимпиада ва Жаҳон чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаевга қарши жанг қилиб, 1:4 ҳисобида ютқазганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг