03 апр 13:43
Янгиликлар
Жанги бекор бўлган Емельяненкога янги рақиблар таклиф этилди
Ural FC лигасида ўтказилиши кутилган ушбу реванш жанги Дацикнинг жароҳати сабаб бекор қилинганди. Емельяненконинг менежери Никита Бурчакнинг хабар беришича, Дацикнинг ўрнига бошқа рақиб топилган.
"Бизда Ural FC лигаси билан ўзига хос келишувимиз бор. Яъни, бу каби ҳолатларда бошқа лигаларда ҳам жанг ўтказа оламиз. Бизда вариантлар етарли - Алексей Олейник, Виталий Минаков. Улар катта ном ва муносиб рақиблар. Мен Александр билан гаплашдим, у ACA лигаси чемпиони Евгений Гончаров билан жанг қилишга қарши эмас. IBA профессионал бокс бўйича ажойиб оқшомларни ўтказяпти. Балки, Емельяненко ўзини бокс қоидалари асосидаги жангда синаб кўрар. Вариантлар ва ғоялар бисёр. Вазиятни кузатишда давом этамиз", - дея МАТЧ ТВ каналига интервью берган Бурчак.
Куни кеча Ural FC лигаси расман 12 апрель кунига белгиланган турнирни бекор қилганди. Оқшомнинг марказий жангида айнан Емельяненко ва Дацик ўзаро реванш баҳсида тўқнаш келишлари керак эди. Ташкилотчилар Москва Ички ишлар бошқармаси билан Ural FC 7 турнирини ўтказиш бўйича келиша олмаган. Аниқроғи, мамлакатда, хусусан пойтахт Москвада террористик ҳуруж эҳтимолининг сақланиб қолаётгани боис, Бошқарма турнир ўтказишга рухсат бермаган.
Фикрлар