UZ

Сўнгги янгиликлар

13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0

17 июл 16:54
Янгиликлар

Бошқалар

Жасур Матчанов ўз хоҳишига кўра МОҚ бош котиби лавозимини тарк этди

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мажлислар залида Қўмитанинг навбатдан ташқари XXXVI Бош Ассамблея йиғилиши ўтказилди.

Бу ҳақида МОҚ матбуот ва медиа департаменти хабар берди.

Унда  МОҚ президенти Рустам Шоабдурахмонов, вице-президент Азизжон Камилов ҳамда Бош Ассамблея аъзолари иштирок этишди. 


Йиғилиш кун тартибидан биргина масала ўрин олди. У ҳам бўлса 2018 йил январь ойидан буён Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби лавозимида ишлаб келган Жасур Матчановнинг ўз ҳохишига кўра ёзган аризасини кўриб чиқишдан иборат эди. Бош Ассамблея аъзолари Ж. Матчановнинг истеъфосини бир овоздан қабул қилишди ва Жасур Матякубович Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби лавозимидан  озод этилди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи, бокс бўйича жаҳон чемпионати ва Осиё ўйинлари совриндори Жасур Матчанов Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида 2018 йилнинг 16 январидан, яъни роппа роса 1 ярим йил давомида Бош котиб лавозимини эгаллади. Унинг бошчилигида Миллий олимпия қўмитаси халқаро алоқаларини янада мустаҳкамлади.

Шунингдек, Жасур Матякубович ўтган йили Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда ўтказилган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегациясига раҳбарлик қилди. Айнан мазкур мусобақада Ўзбекистон делегацияси ўсмирлар Олимпия ўйинларидаги ўзининг энг яхши натижасини қайд этди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Жасур Матякубович Матчановнинг келгуси фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қолади.

Ўз навбатида, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиб лавозимига номзодларни кўриб чиқмоқда. Бу масалада якуний қарор МОҚнинг навбатдаги Бош Ассамблея йиғилишида қабул қилинади. Яъни номзодлар кўриб чиқилгач, ташкилотга янги  Бош котиб сайланади.

Шунинг билан, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг XXXVI Бош Ассамблея йиғилиши ўз ишини якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг