UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

08 дек 16:42
Янгиликлар

Таэквондо

Жасурбек Жайсунов саралаш чемпиони сифатида "Катта дубулға" асосий турнирига йўлланма олди

Хитойнинг Уси шаҳрида жойлашган "World Taekwondo Center Stadium" мажмуасида таэквондо WТ бўйича катталар ўртасида "Катта дубулға" саралаш мусобақасининг сўнгги, иккинчи кунги баҳслари ҳам ўз якунига етди.

Бугун турнир доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тўрт нафар вакили — Омонжон Отажонов (58 кг), Жасурбек Жайсунов (80 кг), Мавлонбек Тўхтасинбоев (80 кг) ва Гулсанам Алижонова (+67 кг) иштирок этди.

Қувонарлиси, оғир вазн тоифасидаги спортчи, Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси Жасурбек Жайсунов барча рақибларини енгган ҳолда мусобақа финалига қадар етиб келди. Ҳал қилувчи жангда Жасурбекка Хитой вакили Жао Жунбо рақиблик қилди. Жангда Жасурбек ортиқча қийинчиликсиз 2:0 (8:2, 12:3) ҳисобида зафар қучиб, мусобақа ғолибига айланди.

Шундай қилиб, Жасурбек Жайсунов саралаш чемпиони сифатида "Катта дубулға" асосий турнирига йўлланма қўлга киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг