UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

17 янв 21:59
Янгиликлар

Спорт курашлари

Жасурбек Ортиқбоев Gran Prix Zagreb Open чемпиони, Ферузда кумуш, Илҳомда бронза, навбат Исломга!

Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида юнон-рум кураши бўйича мавсумнинг илк расмий мусобақаси - Gran Prix Zagreb Open 2021 турнири бўлиб ўтмоқда.

Дунёнинг ўттизга яқин давлатидан юнон-рум кураши усталари иштирок этаётган мусобақада юртимиз спорт шарафини Равшан Рўзиқулов мураббийлигидаги полвонларимиз ҳимоя қилишяпти. Ҳозиргача бир нечта вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлиб улгурди.

Қувонарлиси, -55 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Жасурбек Ортиқбоев барча рақибларини енгиб, Загреб Гран-При турнири чемпионига айланди. У олтин медаль учун кечган беллашувда германиялик Фабиан Шмиттдан 9-0 ҳисобида устун келди. Шу вазндаги яна бир курашчимиз Илҳом Баҳромов эса италиялик Жиованни Френини енгиб, кумуш медалга эга чиқди. Гап шундаки, бу вазнда иштирокчилар сони кам бўлгани боис, беллашувлар айлана тизимда ўтказилди.

-60 кг вазндаги Феруз Тўхтаев бронза медали учун кечган баҳсда польшалик Мича Трашни мағлуб этишга муваффақ бўлди. Тахминан бир ярим соатлардан сўнг  Исломжон Баҳромов ушбу вазн чемпионлиги учун туркиялик Ахмет Уярга қарши гиламга чиқади. 

Ўтиш беллашувида италиялик Франческо Беллинодан 8-0 ҳисобида устун келган Мирзобек Раҳматов (-67 кг) бронза медали учун кечган учрашувда афсуски, молдовалик Дониёр Исламовга ютқазиб қўйди. Арам Варданян (-72 кг) эса бронза медали учун бўлиб ўтган баҳсда бир очко (8-9) фарқи билан финляндиялик Микко Пелтокангасдан енгилди. 

Демак, ҳозирча Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медаллари бор. Бироздан сўнг финалда гиламга чиқадиган Осиё чемпиони Исломжон Баҳромовга омад ва ғалаба ёр бўлишини тилаймиз.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг