UZ

Сўнгги янгиликлар

15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0 10:45Криштиану Роналду ўзи билан боғлиқ шов-шувли вазият бўйича барчасини айтиб берди 0 10:19UFC Fight Night 290 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди 0 09:47Забит RAF лигаси билан шартнома имзолади. Илк рақиб, сана ва манзил маълум + ПОСТЕР 0 09:14Ўзбекистон крикет федерациясида янги тайинлов 0 08:38Мессининг хайрлашув ўйинида Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди + ВИДЕО 0

20 май 11:23
Янгиликлар

Шахмат

Жавоҳир Синдаров бугун Tepe Sigeman 2025 турниридаги иштирокини бошлайди

Бугун Швециянинг Мальмё шаҳрида шахмат бўйича кўзга кўринган гроссмейстерлар иштирокидаги нуфузли турнир старт олади.

Айлана тизимда ўтказиладиган ушбу нуфузли мусобақада ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров ҳам иштирок этади. Мамлакатимизнинг иккинчи рақамли шахматчисидан ташқари яна етти нафар гроссмейстер бош соврин учун баҳсларга киришади. Улар орасида ягона аёл гроссмейстер ҳам бор. Хитойлик Тань Чжунъи 16-жаҳон чемпиони ҳисобланади.  

Барча иштирокчилар: Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон), Ричард Раппорт (Венгрия), Эрвин Л`Ами (Нидерландия), Рэй Робсон (АҚШ), Нилс Гранделиус (Швеция), Василий Иванчук (Украина), Ягиз Каан Эрдогмус (Туркия), Тань Чжунъи (Хитой)

Қуръа натижасига кўра, бугун 1-турда Жавоҳир Синдаров қора доналарда айнан Чин юрти вакиласи Тань Чжунъига қарши баҳс олиб боради. Бугунги 1-тур партиялари бизнинг вақт билан соат 18:00'да бошланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг