UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

24 ноя 15:07
Янгиликлар

Шахмат

Жавоҳир Синдаров: "Жуда хурсандман, лекин дўстим учун барибир бироз хафаман"

Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирига йўлланма олганидан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

— Сиз нафақат ФИДE Жаҳон кубоги финалига, балки Номзодлар турнирига ҳам йўлланма олдингиз. Ҳозир ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

"Жуда хурсандман, лекин дўстим учун барибир бироз хафаман. Биз жуда яхши курашдик. Тай-брекдаги икки рапид партияда ҳам тайёргарлигим анча яхши эди, шунинг учун яхши позициялар олдим, деб ўйлайман.

Классик ўйинда у жуда мустаҳкам, яхши тайёрланган. Агар испанча, италянча ёки бошқа дебютни танласам, бу ўйинда юта оламанми ёки қизиқарли позиция чиқадими, аниқ билмасдим. Шунинг учун тезроқ дуранг қилиш ва ҳаммасини рапид ҳамда блицда ҳал қилиш варианти менга маъқулроқ туюлди. Чунки бу вақт назоратларида ўзимни бироз яхшироқ ҳис қиламан. Лекин барибир Нодирбек ҳам бу ерда ўз даражасини кўрсатди, жуда яхши ўйнади. Мен озгина омадим келганини ҳам ҳис қиляпман. Номзодлар турнирига йўлланма олганимдан жуда бахтиёрман — бу менинг бу йилги энг катта мақсадим эди. Энди кейинги турнирларимда Номзодлар учун тайёргарликни бошлайман", дейди Синдаров.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг