UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

07 фев 22:20
Янгиликлар

Шахмат

Жавоҳир Синдаров Магнус Карлсенни ютди. Ҳамюртимиз кун якунига кўра Германиядаги турнир пешқадами бўлиб турибди. Абдусатторовнинг натижаси қандай?

Хабар берганимиздек, бугун Вайссенхаус шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 750 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли турнир бошланди.

Мусобақада икки шахматчимиз — Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳам иштирок этмоқда.

Аҳамиятлиси, бугун ўтказилган бешта раунд якунига кўра, Жавоҳир Синдаров 4,5 очко жамғариб, мусобақа жадвалида америкалик Фабиано Каруана билан карвонбошилик қилмоқда. Нодирбек Абдусатторов ҳисобида эса 2,5 очко мавжуд.

Синдаров кун давомида германиялик Винсент Кеймер, америкалик Левон Ароньян, словениялик Владимир Федосеев ҳамда шахмат афсонаси, Норвегия вакили Магнус Карлсен устидан ғалаба қозонди. Ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу билан баҳсда эса Жавоҳир дурангга рози бўлди.

Нодирбек Абдусатторов эса Гукеш, америкаликлар — Хикару Накамура ва Фабиано Каруана билан дуранг қайд этди. Тўртинчи раундда Винсент Кеймерга имкониятни бой берган Нодирбек бешинчи баҳсда Владимир Федосеевдан устун келди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг