UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

20 авг 11:29
Янгиликлар

Шахмат

Жавоҳир Синдаров тўртта босқичли Grand Chess Tour турниридаги иштирокидан қанча мукофот пули ишлаб олди?

АҚШнинг Сент-Луис шаҳри мезбонлик қилган шахмат бўйича нуфузли Grand Chess Tour сериясининг ҳал қилувчи босқичи — Sinquefield Cup 2026 турнирида гроссмейстеримиз кучли учликдан жой олганди.

Синдаров дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари қатнашган турнирдаги ўн кунлик иштирокидан 42 500 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули ишлаб олди. Қўшимча кўрсаткичларга кўра Жавоҳир билан Топ-3`дан жой олган германиялк Винсент Кеймер ҳам 42 500 долларга эга бўлди. Иккинчи ўрин соҳиби ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа 77 500, чемпион Уэсли Со 87 500 долларга бойиб олди. Энг сўнгги ўринни эгаллаган нидерландиялик Йорден ван Форест ўз ҳисоб рақамига 10 000 АҚШ долларини қўшиб қўйди. 

Ҳамюртимиз Grand Chess Tour турнирининг умумий тўртта босқичидан 170 458 доллар мукофот пули ишлаб олди. Бу борада у тўртинчи бўлди. Бу борада энг катта мукофот пули Винсент Кеймерга тегишли - 220 187 доллар! Уэсли Со 205 626, Рамешбабу 204 354 АҚШ долларига эга чиқди. 

Афсуски, Жавоҳир Синдаров ярим балл етмай қолгани ортидан Grand Chess Tour турнирининг ҳал қилувчи финал босқичига йўлланмани қўлга кирита олмади. Сўнгги йўлланма Винсент Кеймерга насиб этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг