UZ

Сўнгги янгиликлар

00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 20:22Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилади! UFC 333 турниридан ОНЛАЙН 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0

11 июн 15:21
Янгиликлар

Футбол

ЖЧ-2026 арафасида футбол қоидаларида бир нечта ўзгаришлар бўлди: мана ўша 10 та банд

Теглар :  ЖЧ-2026
Агар ЖЧ-2022 асосий вақтга қўшиб берилган дақиқалар миқдори билан ҳайратда қолдирган бўлса, энди бизни янада каттароқ янгиликлар кутмоқда.

Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши (IFAB) VAR тизимининг ўйинга аралашиш ваколатларини кенгайтирди, шунингдек, вақтни чўзиш ҳолатларига қарши курашишнинг турли усулларини жорий қилди. Championat.com ЖЧ-2026 мусобақасида ҳакамлар амал қиладиган барча ўзгаришларни битта мақолага жамлади. Биз эса сизларга буларнинг ўзбекча вариантини тақдим этамиз.

1. VAR иккинчи сариқ карточкаларни текширади

Эҳтимол, энг асосий янгиликлардан бири — иккинчи сариқ карточкаларнинг текширилиши. Бироқ бу фақатгина иккинчи огоҳлантириш мутлақо асоссиз бўлган вазиятлардагина амалга оширилади. Худди “Интер” — “Ювентус” учрашувидаги Пьер Калулу билан боғлиқ машҳур вазият каби: ўшанда Бастонининг яққол симуляциясидан сўнг Калулуга иккинчи сариқ карточка кўрсатилган эди.

2. VAR бурчак зарбаларини текширади

Бурчак зарбаларини текшириш ҳам муҳим ўзгаришлардан биридир. Тўғри, бу борада ҳам чекловлар бор. VAR энди жамоага ноҳақ тақдим этилган корнерларни бекор қила олади. Аммо агар бирор жамоа бурчак зарбаси ишлаб олса-ю, ҳакам адашиб дарвозадан тўп киритишни кўрсатса, VAR жараёнга аралашмайди.

Бу ҳолат ўйиннинг чўзилишига олиб келиши борасида баҳслар бор. Кўринишидан, йўқ. VAR фақатгина ўйиннинг қайта тикланиши кечикмайдиган вазиятлардагина аралашади. Назарий жиҳатдан, ноҳақ белгиланган бурчак тўплари тезда текширилиб, ўйин давом эттирилади. Муҳими шундаки, ЖЧ-2026 тўпларига махсус чиплар ўрнатилган бўлиб, улар тўпнинг майдонни тарк этганини сониялар ичида аниқлайди. Бироқ тўп айнан кимдан чиқиб кетганини аниқлаш бироз кўпроқ вақт талаб қилиши мумкин.

gettyimages-2240828136-2048x2048.jpg

3. VAR энди ўйин тўхтаган пайтдаги қўполликлар учун ҳам аралашади

Бу унчалик кўзга ташланмайдиган, лекин жуда муҳим янгилик. Илгари футболчи бурчак зарбаси амалга оширилишидан бир сония олдин рақибини итариб юбориб, кейин гол уриши мумкин эди. Агар бош ҳакам бу фолни ўтказиб юборган бўлса, VAR қоидага кўра вазиятга аралаша олмасди ва фақат тўп ўйинга киритилгандан кейинги ҳолатни текшириши шарт эди. Энди қоидалардаги ушбу камчилик бартараф этилди.

4. Вақтни чўзиш ҳолатлари қаттиқроқ назорат қилинади

Ўтган йили дарвозабон тўпни қўлига олгандан кейин ўйинга киритиш учун саккиз сония вақт берилиши ҳақида қоида пайдо бўлганди. Охирги беш сонияни ҳакам қўлини кўтариб, бармоқлари билан санайди. Агар дарвозабон улгурмаса, унинг жамоаси тўп назоратини йўқотади ва рақиб жамоага бурчак зарбаси берилади.

Ушбу мавсумда гувоҳ бўлганимиздек, дарвозабонларга барибир саккиз сониядан кўпроқ вақт берилмоқда. Ҳакам қоидабузарликни тўққизинчи сонияда эмас, балки бироз кечроқ қайд этади. Масалан, якунланган мавсумда АПЛ ва РПЛ ўйинларида ҳакамлар “Бёрнли” дарвозабони Мартин Дубравка ва “Акрон” посбони Игнат Тереховский тўпни 12 сониялаб ушлаб турганидан кейингина ҳуштак чалишди. ЖЧ-2026 дан бошлаб ушбу амалиёт ўйиннинг бошқа палласига ҳам кўчади.

5. Ўйинчи алмаштиришлар ҳам тезлашади

IFAB ва FIFA ўйинчи алмаштиришлар ҳам ўйин темпига салбий таъсир қилади, деган қарорга келди. Эндиликда футболчи ўз рақами туширилган табло кўтарилган пайтдан бошлаб 10 сония ичида майдонни тарк этиши керак. Агар улгурмаса, унинг жамоаси бир дақиқа давомида майдонда бир киши кам бўлиб ўйнайди. Шу билан бирга, майдонни трибуналарга энг яқин бўлган томондан тарк этиш қоидаси ҳам ўз кучида қолади.

6. Шифокорлар ёрдами сабабли футболчилар майдон ташқарисида бир дақиқа қолишади

Агар майдондаги ўйинчига тиббий ёрдам керак бўлса, у майдон ташқарисида роппа-роса бир дақиқа ўтказиши шарт. АПЛнинг ўтган мавсумида футболчилар бундай вазиятларда 30 сонияга майдондан чиқиб туришарди.

gettyimages-2280328149-2048x2048.jpg

7. Тактик тайм-аутларга қарши фақат “илтимослар” билан курашилади

Агар шифокор ёрдами дарвозабонга керак бўлса, унда ҳеч ким майдонни тарк этмайди. Бу қоидалардаги яна бир тирқиш эди. Мураббийлар ўйинчиларни захира ўриндиғи ёнига йиғиб, тактик кўрсатмалар бериш учун дарвозабонлардан жароҳатни симуляция қилишни сўрашарди.

Бу борада қатъий чекловлар жорий этилади, аммо бунинг тўлиқ ижроси, афтидан, қоидаларнинг кейинги таҳририда акс этади. ESPN маълумотларига кўра, шифокорлар дарвозабонга ёрдам кўрсатаётган пайтда, майдондаги ўйинчилардан ўз жойларида қолиш ва мураббийлар штаби ёнига бормаслик сўралади. Агар футболчилар барибир мураббий ёнига боришса, ҳозирча ҳеч қандай жазо кўзда тутилмаган.

8. Норозилик билдириб майдонни тарк этган футболчилар четлатилади

Ҳакам қарорига норозилик сифатида майдонни тарк этган ҳар қандай ўйинчи тўғридан-тўғри қизил карточка олади. Худди шу қоида футболчиларни майдондан чиқиб кетишга чорлаган жамоа расмийларига ҳам тегишли. Агар жамоанинг ушбу намойиши учрашувнинг бекор қилинишига сабаб бўлса, у ҳолда жамоага техник мағлубият ёзилади. Бу қарорга Африка Кубогидаги жанжалли финал сабаб бўлди.

9. Оғизни ёпганлик учун майдондан четлатиш

Қоидалардаги яна бир банд яқиндаги шов-шувли воқеага асосланган. Гап, албатта, Жанлука Престианнининг Винисиусга айтган гаплари ҳақида кетмоқда. Европа Чемпионлар Лигаси ўйинида аргентиналик футболчи оғзини қўли билан ёпиб, бразилияликка нимадир деган эди. “Реал” ҳужумчиси эса рақибини ирқчиликда айблади.

Энди оғзини қўли, елкаси ёки формаси билан ёпган ҳар қандай ўйинчи тўғридан-тўғри қизил карточка олиши мумкин. Тўғри, агар суҳбат дўстона характерда бўлса, жазо қўлланмайди. Бу ерда ҳакамлар учун унчалик осон бўлмаган вазифа турибди. Ўйинчилар нуқтаи назаридан эса, оғизни ёпиш — ортиқча таваккалчилик. Айниқса, ўртада озгина бўлса ҳам келишмовчилик ҳиди анқиб турганда.

gettyimages-2262269571-2048x2048.jpg

10. Танафсус 15 дақиқадан кўпроқ давом этиши мумкин

Бу қоида фақат Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган финал ўйинига тегишли. АҚШда анъанавий равишда спортнинг турли турларидаги йирик ўйинлар танафсусида шоулар ташкил этилади. Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025 турнирида ҳам шундай бўлган эди.

FIFA ЖЧ-2026 финалининг танафсусида Шакира, Мадонна ва BTS чиқиш қилишини эълон қилди. Бироқ уларнинг чиқишлари қанча давом этиши ҳозирча аниқ эмас. Ташкилотчилар 15 дақиқалик вақт ичига сиғишга ҳаракат қилишлари ҳақида хабар берилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг