18 апр 17:42
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жервонта Дэвис: "Мен эндигина 28 ёшдаман ва аллақачон афсонага айланганман"
Америкалик юлдуз боксчи, уч вазн тоифасида жаҳон чемпиони Жервонта Дэвис ҳамюрти Райан Гарсияга қарши жанг олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
“Менга қарши ким жанг қилиши қизиқ эмас. 22 апрель куни келинг ва улар менинг қўлимни кўтаришларини кўринг. Мен бокснинг юзиман. Мен бор-йўғи 28 ёшдаман, лекин аллақачон афсонаман», - дея Дэвиснинг сўзларини келтиради BoxingScene.
Жервонта Дэвис профессионал фаолиятида 28 та жанг ўтказиб, 28 тасида ғалаба қозонган, шулардан 26 таси муддатидан олдин якунланган.
Райан Гарсия эса профессионал боксда 23 та жанг ўтказиб, 23 бор ғалабага эришган, шундан 19 тасида нокаут қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, бу икки боксчи ўртасидаги жанг 22 апрель куни бўлиб ўтади.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар