06 янв 07:40
Янгиликлар
Жейк Пол PFL билан шартнома изолади, унинг дебюти шу йил бўлади
Профессионал боксдаги жанглари билан танилган америкалик машҳур блогер Жейк Пол (6-0) PFL промоушени билан шартнома имзолади.
Полнинг дебют жанги янги ташкил этилган Super Fight дивизионида ўтказилади. Бу дивизиондаги жангчилар пулли трансляцияларнинг 50 фоизини олишади.
Ҳозирча Жейкнинг дебют жанги айнан кимга қарши бўлиши маълум эмас, аммо у профессионал боксдаги фаолиятини ҳам давом эттириш ниятида.
"Бу аралаш жанг санъатларини ўзгартириш, инновациялар киритиш ва янги олий лигани яратишдир", - деб айтиб ўтган Пол New York Times билан суҳбатда.
Жейк Пол сўнгги бор 2022 йил 29 октябрь куни UFC собиқ чемпиони Андерсон Силва (3-1)га қарши бокс жангида иштирок этиб, ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонган эди.
Фикрлар