16 ноя 17:18
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жейк Пол ва Энтони Жошуанинг жанг орқали қанча гонорар ишлаб олиши маълум
Улар ўртасидаги жанг декабрь ойида АҚШнинг Майами шаҳрида ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Daily Mail нашрининг хабар беришича, америкалик блогер/боксчи Жейк Пол ва супероғир вазн тоифасидаги британиялик собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа бўлажак жанг орқали 90 млн АҚШ долларидан гонорар ишлаб олади.
Ҳозирда жамоалар ўртасида молиявий шартлар юзасидан музокаралар давом этаётгани айтилмоқда.
Маълумот учун, 36 ёшли Энтони Жошуа ўтган йилнинг сентябрь ойидан бери рингга чиқмаган. Ўшанда у оғир вазн тоифасида IBF чемпионлик камари учун кечган жангда ватандоши Даниэль Дюбуага бешинчи раундда нокаут билан ютқазганди. 27 ёшли Жейк Пол эса шу ёзда ҳакамларнинг якдил қарори билан Хулио Сезар Чавесни мағлуб этганди.
Ҳавола :
Манба : Daily Mail
Фикрлар