UZ

Сўнгги янгиликлар

18:23Оливейра Конор билан BMF камари учун жанг ҳақида: "Катта пул учун рози бўлардим" 0 18:02Таниқли мураббий "Реал" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 17:41"Келиша олишмади". Хелвани UFC ва Жонс ўртасидаги музокаралар тафсилотлари ҳақида гапирди 0 17:20Уайт Махачев — Топурия жанги бўйича миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:59Дана Уайт Арман Царукяндан норозилигини айтди 0 16:38Ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди... Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини таҳлил қилинди 0 16:17Буюк Британияда бокс бўйича "Йилнинг энг яхшилари" аниқланди 0 15:56Салоҳиддин Азимов - Жаҳон чемпионатининг энг яхши ҳужумчиси! (+ФОТО) 0 15:35Шаҳноза Мирзиёева Халқаро Паралимпия қўмитаси томонидан эътироф этилди 0 15:14"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди 0 14:53Бугун Камилла Раҳимова Austin 125 турниридаги иштирокини бошлайди 0 14:32Аспиналл Перейра - Ган жанги анонсига муносабат билдирди 0 14:11WBC рейтинги янгиланди: Мелиқўзиев 3 ўринга кўтарилди, Жалолов яна Топ-10`да! 0 13:50Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади 0 13:29Дастин Порье Оливейранинг Холлоуэйга қарши реванш жангидаги ғалабасига изоҳ берди 0

24 ноя 03:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жири Прохазка жароҳат олди. У ва Гловер Тейшейра ўртасидаги UFC 282 мусобақасидан ўрин олган чемпионлик жанги бекор бўлди

Жири Прохазка жиддий жароҳат олди.

Жири Прохазка энди яримоғир вазн тоифасида UFC чемпиони эмас ва у UFC 282 мусобақасида жанг қила олмайди.

Прохазка (29-3-1 ММА, 3-0 UFC) ва ушбу вазннинг собиқ чемпиони Гловер Тейшейра (33-8 ММА, 16-6 UFC) ўртасидаги UFC 282 мусобақасининг марказий жанги бекор қилинди. Бунга сабаб, Прохазканинг елкасидан жиддий жароҳат олганидир.

Прохазка мазкур жангда иштирок эта олмаслиги ойдинлашгач, Магомед Анкалаев (17-1 ММА, 9-1 UFC) Ян Блачовичга (29-9 ММА, 12-6 UFC) қарши UFC 282 мусобақасининг марказий жангида вакант қолган камар учун жанг қиладиган бўлди.

"Яримоғир вазн тоифасида UFC чемпиони Жири Прохазка елкасидан жароҳат олди, бу жиддий тикланиш даврини талаб қилади. Спортчилар ва дивизионни ҳурмат қилган ҳолда, Прохазка ўз унвонини вакант қолдиришга қарор қилди ва у тиббий рухсат олиши биланоқ камар учун курашади", — дейилади UFC расмий баёнотида.

Тейшейра нима учун чемпионлик учун жангидан четга чиққани маълум эмас. Yahoo Sport нашрининг хабар беришича, Тейшейра чемпионлик жангида қатнашишни рад этган.

UFC 282 10 декабрь куни Лас-Вегасдаги Т-Mobile Arena'да бўлиб ўтади.

UFC 282 мусобақасининг айни дамда юзага келган карди:

Ян Блахович - Магомед Анкалаев - ярим оғир вазн тоифасидаги вакант чемпионлик учун

Робби Лоулер - Сантяго Понзиниббио

Жаред Гордон - Пэдди Пимблетт

Брайс Митчелл - Илия Топурия

Филипп Линс - Овинс Сен-Пре

Далча Лунгиамбула - Эдмен Шаҳбазян

Дрикюс Дю Плесси - Даррен Тилл

Крис Даукаус - Жаирзиньо Розенстрайк

Александр Эрнандес - Билли Куарантильо

Ти Жей Браун - Эрик Сильва

Хоакин Бакли - Крис Кёртис

Ронни Лоуренс - Кэмерон Сайман

Даниель да Силва - Винисиус Сальвадор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг