UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

03 апр 19:27
Янгиликлар

Тадбирлар

Жисмоний имконияти чекланган болалар учун спорт байрами

Теглар :  Паралимпия
Бугун Тошкент шаҳрида жисмоний имконияти чекланган болажонлар учун спорт байрами ташкил қилинди.

Миллий паралимпия Ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриши тўғрисида”ги ПҚ-2821-сонли қарори ва 2017 йил 1 августдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-5006-сонли фармойишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида пойтахтимизда жойлашган имконияти чекланган болалар учун  ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ва коллеж тарбияланувчилари ўртасида  “Наврўз” байрамига бағишланган мусобақа ташкил этди. Турнир стол тенниси, шашка ва мини-футбол спорт турлари бўйича ўтказилди.

Таъкидлаш лозимки, мусобақани ўтказиш орқали мамлакатимизда имконияти чекланган ёшларни спортга жалб қилиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, шу орқали жисмоний нуқсони бор болаларни жамиятга интеграциялаш ва ҳаётга бўлган қизиқишини янада орттириш каби муҳим жиҳатдан қамраб олинди.

Беллашувларда 80дан ортиқ болалар иштирок этдилар. Мусобақанинг барча иштирокчиларига Ўзбекистон Миллий паралимпия Ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан эсдалик совғалари топширилди. Иштирокчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташриф буюрган элимиз суйган санъаткорлар ўзларининг чиқишлари ва болалар учун самимий тилаклари билан барчани ҳушнуд қилдилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг