UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Тошкент мезбонлик қиладиган World Boxing Жаҳон кубоги финал турнирининг саналари ўзгарди 0 18:08Астана Челленжери. Сергей Фомин ҳам ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 17:30Қозоғистон президенти Шавкат Раҳмоновнинг отаси вафотига муносабат билдирди 0 16:46“Барселона” вингери операция қилинди 0 16:04ИНТЕРВЬЮ. UFC собиқ жангчиси Маҳмуд Мурадов билан суҳбат 0 15:28Цветков ва Ростовцев Будапештдаги турнирда 3 та медални қўлга киритишди 0 14:50Бунақаси биринчи марта: Дана Уайтнинг ёрдамчиси Dana White’s Contender Series турнирида жанг қилиб, UFC шартномасини қўлга киритиш имкониятига эга бўлади 0 14:09Ўзбекистон МТЖ Басрадаги мусобақада иштирок этиши мумкин 0 13:36"Царукян UFC чемпионлик жангига лойиқ" - собиқ чемпион 0 12:45Самбочиларимиз ҳарбий хизматчилар ўртасидаги халқаро турнирда иштирок этишади 0 11:17Иэн Гэрри: "Махачев билан қафасга кирганимда, нима учун буюк жангчи эканимни исботлайман" 0 10:00Нидерландия терма жамоаси Хави билан музокаралар олиб борди 0 08:48Хабиб нега Макгрегорни ҳеч қачон кечирмаслиги тушунтирилди 0 07:30Осиё ўйинларининг бокс турнири тақвими эълон қилинди 0 18:40Жо Роган: "Ислам Махачев шу якшанба куни фаолиятини якунлаши мумкин" 0

26 авг 16:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жисмоний тарбия ва спорт университетини тамомлаган энг машҳур 10 нафар ўзбек боксчиси + ФОТО

Бу йил ўзбек спортида ўз ўрнига эга бўлган Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети ташкил этилганига 65 йил тўлади.

Шу муносабат билан мазкур ўқув даргоҳи ҳақидаги мақолаларни эътиборингизга ҳавола қилишда давом этамиз. 

Аслида бу ердан ўзбек спортининг кўплаб юлдузлари етишиб чиққан. Лекин бугунги мақоламизда ушбу университетни битирган ўзбек боксидаги энг машҳур 10 нафар чарм қўлқоп устаси ҳақидаги маълумотлар билан таништирмоқчимиз. 

#UzDJTSU2020 #UzDJTSU_65_YOSHDA



Рустам Тўлаганов – Рио Олимпиадасида бронза медалини, Осиё чемпионатида ҳам бронза медалини қўлга киритиб, шоҳсупага кўтарилган.




Бобоусмон Батуров – Ислом бирдамлик ўйинлари, Осиё ўйнлари ва Осиё чемпионати чемпиони, жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби, Токио Олимпиадаси учун лицензияни қўлга киритган. 



 
Исроил Мадримов – Осиё ўйинларининг олтин ва кумуш медалларига эга чиққан, Осиё чемпиони, бугунги кунда профессионал боксда муваффақиятли одимни давом эттирмоқда.



 
Шаҳрам Ғиёсов – Жаҳон чемпиони, Рио Олимпиадаси кумуш медали соҳиби, Осиё чемпиони, Осиёда йилнинг энг яхши боксчиси.



Муроджон Аҳмадалиев – Рио Олимпиадасида бронза, жаҳон чемпионатида эса кумуш медални қўлга киритган. Осиё чемпиони. Бугунги кунда профессионал боксда IBF ва WBA йўналишларида жаҳон чемпиони ҳисобланади.



Баҳодир Жалолов – Жаҳон чемпионатининг олтин ва бронза медалларини қўлга киритган, Осиёнинг икки карра чемпиони, 2019 йилги жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси, Рио Олимпиадаси иштирокчиси, Токио Олимпиадасига лицензия қўлга киритган. 



Фазлиддин Ғоибназаров – Рио Олимпиадаси чемпиони, жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳиби. Бугунги кунда профессионал боксда фаолиятини давом эттирмоқда.



Рустам Саидов – Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби, икки карра Осиё ўйинлари ғолиби, икки карра Осиё чемпиони, бугунги кунда мураббийлик фаолияти билан шуғулланмоқда.



Шаҳобиддин Зоиров – Рио Олимпиадаси чемпиони, Жаҳон чемпиони. Бундан кўрсаткични ўзбек боксида Муҳаммадқодир Абдуллаевдан ташқари фақатгина Шаҳобиддин Зоиров қайд этган. Токио Олимпиадасига лицензияни нақд қилиб қўйган Зоиров Олимпиададаги иккинчи олтин медалини қўлга киритмоқчи. 


Руфат Рисқиев – Жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинларининг кумуш медали соҳиби. Тўрт карра собиқ иттифоқ чемпиони. Бугунги кунда бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши боксчисига айнан Руфат Рисқиев номи билан аталувчи соврин топширилади. 



Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг