19 авг 09:27
Янгиликлар
Теннис
Жокович Цинциннати "Мастерс" 1/2 финалига чиқди
Дунёнинг иккинчи ракеткаси Новак Жокович Цинцинаттида давом этаётган "Мастерс" сериясига кирувчи турнирнинг ярим финал иштирокчисига айланди.
Сербиялик теннисчи 62 дақиқа давом этган 1/4 финал учрашувида ATP рейтингининг 9-поғонасида бораётган америкалик Тэйлор Фритцни деярли сезмади - 6/0, 6/4. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб янада йириклашди - 7:0.
Статистикага эътибор қаратамиз. Эйслар - Жоковичда 2, Фритцда 1. Қўшхатолар иккала теннисчида ҳам 4 тадан. Новак 5, Тэйлор 1 та брейкни амалга оширган. Энди Жокович финал чиптаси учун германиялик Александр Зверевга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар