UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

14 июл 18:24
Янгиликлар

Теннис

Жокович - ESPYS 2023 мукофоти соҳиби!

Кеча АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ESPYS премияси, яъни йиллик мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу мукофот спортда улкан ютуқларга эришиб келаётганларга топширилади. Ўз тарихида 31-маротаба ўтказилган бу йилги ESPYS мукофоти ғолиблари орасида Новак Жокович ҳам бор. Сербиялик овоз бериш жараёнида энг яхши теннисчи деб топилди. 

Новак бу номинацияда испаниялик Карлос Алькараз, беларуслик Арина Соболенко ҳамда польшалик Ига Свёнтекни ортда қолдирди. Жокович Уимблдон турнирида иштирок этаётгани боис, совринни кейинроқ қабул қилиб олади. У бугун 1/2 финалда италиялик Янник Синнерга қарши кортга чиқади.   

ESPYS талқини бўйича "Йилнинг энг яхши эркак спортчиси" номинациясида америкача футбол вакили Патрик Махоумс, "Йилнинг энг яхши аёл спортчиси" йўналишида эса тоғ чанғи спорти маликаси Микаэла Шиффрин ғолиб бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг