UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 13 дақиқада 4 та гол уриб, супекамбек намойиш этди 0

11 апр 11:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жон Жонс қайтиш масаласини ёпди

Теглар :  UFCЖон Жонс
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Жон Жонс мухлислар ва мутахассисларни қизиқтирган мавзуга ўз баёноти билан нуқта қўйди.

"Қўлқопларимни михга илиб қўйдим. Ҳозир шунчаки дам оляпман. Бизнесмен Жон Жонс бор, энди жангчи Жон Жонс йўқ! Энди мен фақат тадбиркорлик билан шуғулланаман", - деди Жонс Red Corner MMA видеоблогида.

Аслида, 38 ёшли Жон Жонс ўтган йилнинг ёзида UFC`нинг оғир вазн тоифасидаги чемпионлик камарини расман бўшатиб, истеъфога чиққанини эълон қилган эди. Аммо икки ҳафтадан сўнг ташкилотнинг Оқ уй яқинида тарихий турнир ўтказиш режалари ҳақида билиб, допинг тестига қайтган эди.

Якунда Жонс ташкилот билан байрам тадбирида иштирок этиши ҳақида келиша олмади, чунки Алекс Перейра билан жанг учун 15 миллион долларлик гонорар уни қониқтирмади ва Лига раҳбари Дана Уайт бу музокаралар бўлганини умуман рад этди.

Жон Жонс 2024 йил ноябрь ойида Нью-Йоркдаги UFC 309 турнирида Стипе Миочичга қарши оғир вазн тоифасида чемпионлик камарини ҳимоя қилганидан бери октагонга чиқмаган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг