UZ

Сўнгги янгиликлар

14:18Ўзбек клубларининг "Ал Насср" билан ўйинлардаги статистикаси қандай? 0 13:47Осиё ўйинларида ғалаба қозонган Жасурбек Жайсунов Париж Гран-присида ҳам шоҳсупага кўтарилди! 0 13:16Жон Жонс UFC`га қайтишни ҳали ҳам истисно этмаяпти 0 12:45"Бағрикенг эркак". Райан Гарсия Арнольд Шварценеггер билан учрашди (ФОТО) 0 12:14Элит ОЧЛ. Бугун икки клубимиз Саудия Арабистони жамоалари билан ўйнайди 0 11:43Нодирбек Абдусатторов: “Жавоҳир ниҳоятда истеъдодли, ҳатто мендан ҳам” 0 11:12Бивол ўзи учун энг муҳим уч рақибни айтди 0 10:41Махачев Доғистон ҳақидаги ҳазил билан Волкановскининг янги соч турмагига муносабат билдирди (ФОТО) 0 10:10Исломбек Исмоилов: "Биз фақат Роналдуга эмас, балки бутун "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнаймиз" 0 09:39"Бу ҳали бошланиши". Музаффарбек Тўрабоев Жаҳон чемпионатида қўлга киритилган медалига муносабат билдирди 0 09:11Хамзат Чимаев ва Чарльз Оливейра Чеченистонда (ФОТО) 0 08:41Тошкентда 100 000 долларлик шахмат мусобақаси ўтказилади 0 08:12АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Ливерпул"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 07:30Бенавидес Усик билан жанг қилиш учун супероғир вазнга кўтарилишга тайёр 0 19:19Наоя Иноуэ кейинги рақибининг номини эълон қилди 0

12 окт 13:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жон Жонс UFC`га қайтишни ҳали ҳам истисно этмаяпти

Теглар :  Жон ЖонсUFC
UFC`нинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Жон Жонс ҳозирда яккакурашларга қайтиш бўйича аниқ режаларга эга эмас, бироқ бундай имкониятни истисно этмаяпти.

Америкалик аралаш яккакураш устаси ҳар қандай вазиятлар ривожига тайёр туришга ҳаракат қилмоқда.

"Катта эҳтимол билан, мен бошқа жанг ўтказмайман, — деб ёзди Жонс ижтимоий тармоқдаги саҳифасида мухлиснинг саволига жавоб берар экан. — Лекин мен ҳали ҳам мунтазам равишда допинг тестидан ўтиб турибман. Эшикларни очиқ тутяпман, чунки келажакда нима бўлишини олдиндан айтиб бўлмайди".

Таъкидлаш жоизки, UFC қоидаларига кўра, жангчи ўз фаолиятини якунлаганини эълон қилганида, допинг-тест назоратидан чиқариб юборилади. Агар у кейинчалик қайтишга қарор қилса, октагонга фақат олти ойдан кейингина чиқиши мумкин. Шу вақт ичида у олдиндан огоҳлантирилмасдан камида икки марта допинг текширувидан ўтиши шарт.

Жонс 2025 йилнинг ёзида допинг-тестга қайтди ва ўшандан бери тўрт марта текширувдан муваффақиятли ўтди. Шу боис, у ҳозирда мажбурий кутиш даврисиз исталган вақтда жанг ўтказиш ҳуқуқига эга.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг