UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39U-23 Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича таркибларимиз маълум 0 18:05Камилла Раҳимова Wuhan Open`да Australian Open чемпионини мағлуб этди 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев энди бошқа бир ўзбекни жангга чақирди 0 16:50"Манчестер Сити" катта жарима эвазига АПЛдан четлатилиш ва совринлардан маҳрум бўлишдан қутулиши мумкин эди 0 16:22"Жошуани боплаб дўппослайман, кейин Усикдан ўчимни оламан". Фьюри боксдан кетиш олдидан режалари ҳақида гапирди 0 15:40"Бундан хурсанд бўламан". Дмитрий Бивол Бетербиев билан трилогияни кутаётганини айтди 0 15:13Магомед Анкалаев UFC унга қандай ҳолатда чемпионлик камари учун жанг беришини айтди 0 14:30"Энди Месси бизники" - "Интер Майами" мураббийи 0 13:46Масвидаль UFC ташкил қилиши мумкин бўлган "энг шов-шувли жанг" қайси эканлигини айтди 0 13:14Расман! Лаша Гуджеджиани билан тўрт йиллик шартнома имзоланди 0 12:39"У 40 ёшдан ошган, аммо мени жангга чорлаяпти. Унга ҳурматим баланд" - Бенавидес Бетербиев ҳақида гапирди 0 12:12Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Инфантинонинг рақибига айланиши мумкин — The Times 0 11:45Волкановски ўзига нима мотивация беришини айтди - бу пул ёки камарлар эмас 0 11:16Бугун Жаҳон чемпионатида оғир вазнлиларимиз, хусусан Музаффарбек Тўрабоевнинг чиқишига гувоҳ бўламиз! 0 10:45Фьюри – Жошуа жанги учун чипталар бир соат ичида сотилиб кетди 0

12 июл 14:13
Янгиликлар

Енгил атлетика

Жонбиби Ҳукмова Осиё чемпионатида иккинчи олтин медалини қўлга киритди

Теглар :  Енгил атлетика
Хитойнинг Ордос шаҳри мезбонлик қилаётган енгил атлетика бўйича U23 ёш тоифасидаги Осиё чемпионатининг кечаги куни ҳам терма жамоамиз учун маваффақиятли якунланди.

Атлетларимиз кечаги кун дастурида 1 тадан олтин ва кумуш медалларига эгалик қилишди.

800 метр масофадаги баҳсларда зафар қучган Жонбиби Ҳукмова 400 метр (51,19 сония) масофада ҳам тенгсизлигини исботлаб, мусобақадаги иккинчи олтин медалини расмийлаштирди. Шунингдек, 400 метрга тўсиқлар оша югуриш дастурида Нурхон Очилова (57,99 сония) кумуш медаль билан тақдирланди.

Шу тариқа, учинчи кундан кейин делегациямиз 3 та олтин ва 4 та кумуш медаллари билан умумжамоа ҳисобида Хитой ҳамда Япониядан кейин учинчи ўринда кетмоқда.

Ғолиб ва совриндор спортчиларимиз:

Олтин медаль:

— Жонбиби Ҳукмова (400 метр)

— Жонбиби Ҳукмова (800 метр)

— Валерия Горбатова (баландликка сакраш).

Кумуш медаль:

— Нурхон Очилова (400 метр, тўсиқлар оша)

— Барнохон Сайфуллаева (баландликка сакраш)

— Айюбхон Фаёзов (босқон улоқтириш)

— Иброҳим Маҳкамов (уч ҳатлаб сакраш).

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг