UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

02 янв 17:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жонсон Волкановски – Лопес реванш жанги ҳақида: "Бу спорт эмас"

UFC афсонаси Деметриус Жонсон ярим енгил вазнда Александр Волкановски ва Диего Лопес ўртасидаги чемпионлик реванш жангини уюштиргани учун лигани танқид қилди.

"Сенда аллақачон камар учун жанг қилиш имконияти бор эди. Сен ютқаздинг. Раундлар бўйича ҳисоб 4-1 эди ва менимча, ҳамма бу фикрга қўшилади. Алекс Волкановски ўша жангда устунлик билан ғалаба қозонди. Кейин Диего Лопес чиқиб, Жин Сильвани мағлуб этди. У ерда уни ларзага келтиришди - жанг қарама-қарши йўналишларда кетаётган эди ва бу уруш эди. Битта жанг ва у яна чемпионлик имкониятига эга бўлди. У жуда машҳур бўлгани учунми? Чипталарни яхши сотгани учунми? Билмадим. Биз буларнинг барчасини машҳурлик учун қиляпмизми ёки кимдир чиндан ҳам яхшироқ бўлгани учунми?

Айнан шу ерда биз "спорт" деб атайдиган нарсанинг қонунийлиги ҳақида саволлар туғилади. Шунинг учун мен ҳар доим бу спорт эмаслигини айтаман. Бу танлов масаласи: кимни тарғиб қилиш ва кимни тарғиб қилмаслик. "Мен бу спортчини тарғиб қиламан, чунки унинг мен кирмоқчи бўлган бозори бор, биз ҳали мустаҳкам ўрнашиб олмаган бозор, қолган нарсалар бизни унчалик қизиқтирмайди". Бу нормал ҳолат. Шунчаки буни тан олинг - айнан шундай бўлаётганини менга ҳам билдиринг", - деди америкалик ўз подкастининг навбатдаги сонида.

31 январь куни бўлиб ўтадиган Алекс Волкановски ва Диего Лопес ўртасидаги чемпионлик жанги Сиднейдаги UFC 325 турнирининг асосий тўқнашуви бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг