UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди 0 10:48Индонезиялик гимнастикачи Россиядаги машғулот чоғида йиқилиб вафот этди 0 10:28Ҳасанбой Дўсматов мексикалик тажрибали боксчига қарши жанг қилади (ПОСТЕР) 0 10:07Тўққиз нафар боксчи қизларимиз III "МДҲ ўйинлари" медалларини нақд қилишди 0 09:46Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди 0 09:25Достон Бозоров: "LFA, PFL каби Лигалардан таклифлар бор, ҳозир UFC билан музокара кетяпти" 0 09:04"Шунинг учун имконият берилди". Анкалаев нима учун Перейра билан реваншга рози бўлганини айтди 0 08:43Нурмагомедовда жиддий имтиҳон, Мирафзалда эса мағлубиятни ёпиш имкони. Бугун PFL Dubai турнири ўтказилади 0 08:22Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? ФИФА президенти жавоб берди 0 08:01Доғистонда кураш мураббийи ўз севгилисининг ўғлини ўлдириб, Дубайга қочишга уринди 0 07:40Муроджон Аҳмадалиев Наоя Иноуэга қарши жангдан кейин WBA рейтингида нечанчи ўринда? 0 07:19"У барча доғистонлик курашчилар каби эмас". Камару Усман Анкалаев услуби ҳақида гапирди 0 19:10"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи 0 18:48Магомед Анкалаев қачон энг оғир вазнга ўтиши ҳақида гапирди 0 18:40Ўзбекистон ва Озарбайжон футбол бўйича 2027 йилги U-20 Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади 0

08 сен 17:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жош Уоррингтон Лара билан трилогиядан олдин оралиқ жанг ўтказиши мумкин

Енгил вазн тоифасида собиқ IBF чемпиони Жош Уоррингтон Маурисио Лара билан кетма–кет учинчи жангни ўтказмайди.

Февраль ойида Уоррингтон фаолиятидаги биринчи мағлубиятини қабул қилиб, Лара томонидан тўққиз раундда нокаутга учратилган эди. Уларнинг реванш жанги ўтган дам олиш куни Лидсда бўлиб ўтди.

Аммо, иккинчи жанг икки раунддан сўнг тўхтатилди. Бошларнинг тўқнашуви натижасида Лара кўзидан жароҳат олди. Учинчи раунд бошланишидан олдин шифокор жангни тўхтатди. Учрашув техник дуранг сифатида якунланди.

30 ёшли Уоррингтон эртами-кечми рингга қайтмоқчи.


Аммо, Ларанинг жароҳати тўлиқ даволаниши учун қанча вақт кетиши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. У бир неча ойга сафдан чиқиши мумкин эди.


«Мен бироз тушкин ҳолатдаман ва Маурисио Лара билан жанг ҳаёли мени таъқиб қиладими, билмайман. Мен 30 ёшдаман ва етти ойдан буён жанг қилмагандим - бу жароҳат Ларани қачонгача четлатади? Мен Америкада жанг қилмай туриб чемпионлик камарларни бирлаштираман деб ўйлардим»,- деди Уоррингтон.


«Пандемия ва жароҳат бу воқеа содир бўлмаган деган маънони англатади, лекин мен уни енгиб ўтишни хоҳлайман. Аммо мен узоқ кута олмайман».

Уоррингтон оралиқ жанг ўтказишга тайёр, айниқса бу жанг АҚШда бўлса. Унинг промоутери Эдди Хирн унга америкадаги дебюти учун муносиб рақиб топиши керак эди.


«Мен ҳатто штатлардаги бўлажак дебютимда камар учун жанг қилмаган бўлардим, чунки менинг мухлисларим бунга лойиқ (Буюк Британиядаги мухлислар камар учун жангни томоша қилишга лойиқ)Таҳ. Оlamsport.com)», -деди Уоррингтон.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг