17 апр 08:17
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жошуа мутлақ жаҳон чемпионини аниқлаш учун Фьюрига "вызов" ташлади
Ниҳоят, супероғир вазн тоифасида суперчемпионлик жангига гувоҳ бўламиз, чоғи.
WBA, WBO ва IBF йўналишлари чемпиони британиялик Энтони Жошуа (23-1, 21 КО) WBC камари соҳиби Тайсон Фьюри (30-0-1, 21 КО)ни рингга чорлади.
Энтони ушбу жанг учун болгариялик Кубрат Пулевга қарши ўтказилиши режалаштирилган мажбурий чемпионлик ҳимоя жангидан ҳам воз кечишга тайёр эканлигини маълум қилди.
"Тайсон, менга қарши рингга чиқ! Агар ўзингни супероғир вазннинг биринчи рақамли боксчиси деб ҳисобласанг, мени мағлуб этишингга тўғри келади. Кел, бу жангни мухлисларга тақдим этамиз. Супероғир вазнда ягона, мутлақ жаҳон чемпион бўлиши лозим. Мен сен билан жанг қилишга тайёрман, Фьюри", - дейди Жошуа Sky Sports порталига берган интервьюсида.
Ҳавола :
Манба : isport
Фикрлар