06 янв 10:38
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жошуанинг 13 апрель кунги жанги АҚШга кўчирилиши мумкин
Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида учта чемпионлик камари соҳиби бўлиб турган Энтони Жошуанинг апрель ойига белгиланган жанги бекор қилинишга яқин.
Жошуа 13 апрель куни Лондондаги “Уэмбли” стадионида яна бир инглиз боксчиси Диллиан Уайтга қарши рингга кўтарилиши керак эди. Лекин Уайтнинг айтишича, “Уэмбли”даги жанг АҚШга кўчирилиши мумкин экан.
“Мен ортиқ Жошуа ва унинг жамоасини кута олмайман. 14 ёки 15 январь куни Жошуанинг промоутери Эдди Хирн билан учрашиб, бу масалани ҳал қилиб оламиз.
Эшитишимча, Энтони 13 апрель куни Лондонда жанг ўтказмас экан. У Нью-Йоркка йўл олиб, у ерда Жаррелл Миллерга қарши рингга чиқади. Бу хабарни бир неча бокс кишиларидан эшитдим”, - деди Уайт.
Ҳавола :
Фикрлар