UZ

Сўнгги янгиликлар

17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0 12:09"Трактор" бош мураббийи Ҳамробековга Ўмонга боришни маслаҳат берди 0 11:38Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тафсилотлари очиқланди 0 11:07Шавкат Раҳмонов Майкл Моралес билан жанг қилишга тайёр 0 10:36Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизнинг иштирокига гувоҳ бўламиз 0 10:05"Хоразм" "Нефтчи" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди 0

30 дек 12:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жошуанинг кечаги бахтсиз ҳодисадан кейинги ҳолати ҳақида маълумот берилди

Теглар :  Энтони Жошуа
Нигериянинг Огун штати ҳукумати бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуанинг аҳволи ҳақидаги тафсилотларни очиқлади.

"Энтони Жошуа ва яна бир йўловчи дарҳол Лагосдаги ихтисослаштирилган тиббий муассасага эвакуация қилинди. Кенг қамровли клиник текширувдан сўнг шифокорлар иккала беморнинг ҳам аҳволи барқарор ва шошилинч тиббий аралашувга муҳтож эмаслигини тасдиқлашди. Махсус тиббий гуруҳ тузилган, жароҳатланганлар назорат остида", дейилади BBC томонидан келтирилган баёнотда.

Аввалроқ хабар қилинишича, бахтсиз ҳодиса Лагос - Ибадан автомагистралида содир бўлган, ўшанда Жошуа ўтирган Lexus русумли автомобиль тўхтаб турган юк машинаси билан тўқнашган. Натижада машинанинг олд томонида ўтирган икки киши ҳалок бўлганди. Орқа ўриндиқда ўтирган Жошуа бахтли тасодиф туфайли омон қолганди. Вафот этганлар Энтонининг шахсий мураббийлари эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг