UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

25 ноя 07:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Жошуанинг мағлубиятига мураббийлар сабабчи деб ўйламайман"

Теглар :  Дэвид Хэй
Дэвид Хэй украиналикнинг соф ғалабасига ишонади.

Собиқ жаҳон чемпиони Дэвид Хэй оғир вазн тоифасида WBA IBF WBO ва IBO йўналишлари чемпиони Александр Усикга қарши реванш жанги олдидан Энтони Жошуа мураббийини ўзгартириши керак эмаслиги ҳақида гапирди.

«Менимча, Жошуага янги мураббий керак эмас. Унинг Усикдан мағлуб бўлишига мураббийлар ёки жисмоний ҳолати билан шуғулланувчи мутахассислар сабабчи бўлганига шубҳа қиламан. Менимча, ҳаммаси ниятга боғлиқ. У Усикни нокаутга учратиш ниятида эмасдек туйилди. Жошуа ҳисоб орқали ғалаба қозонишга ҳаракат қилди. 

Бу унинг олдинги жангларида яхши самара берган. Жошуа Пулев билан жанг қилганида жуда кучли зарба билан уни нокаутга учратган эди. Бунгача Энди Руиз билан реванш жанги бўлиб ўтганди. Эҳтимол, Жошуа шунчаки бокс қилиш режимига ўтгандир.

Жошуанинг ҳаваскор боксдаги фаолияти қисқа бўлсада, жуда юқори даражада эди. У боксга келганидан сўнг қисқа вақт ичида Жаҳон чемпионати финалида жанг қилди.

Жошуанинг фаолияти жуда муваффақиятли ва ўзини узоқ масофали боксчи сифатида намоён қилди. Эҳтимол, у узоқ масофадан бокс тушиш керак деб ҳисоблар. Баъзан бу ўзини оқлайди, лекин баъзи рақиблар билан ҳаракатларини ўзгартириши керак », деди Хэй iFL TV билан интервьюда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг