UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35Макс Холлоуэй Чарльз Оливейранинг чақирувига жавоб берди 0 20:14Чарльз Оливейра Макс Холлоуэйга "вызов" ташлади 0 19:53Дана Уайт Алекс Перейра - Жон Жонс жангига ойдинлик киритди 0 19:32Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади 0 19:11Жозе Альдо расман фаолиятини якунлади, у қўлқопларни октагон марказида қолдирди + ФОТО 0 18:50Исроилда профессионал велоспорт клуби ўз номини ўзгартирди 0 18:29Оғир атлетика. Норвегиядаги ЖЧда якуний медаллар рейтинги қандай бўлди? 0 18:29Дунёнинг биринчи ракеткасида мағлубият 0 18:08Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи таркиб" деб ажратиш нотўғри” 0 17:47Перейра Анкалаевнинг реванш олдидан жароҳати бўлгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 17:26Шанхай "Мастерс". Новак Жокович кутилмаганда 204-ракеткага ютқазиб қўйди 0 17:05Конкур бўйича Ўзбекистон кубогида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:44Роналду 2025 йилда Португалия сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади 0 16:23"Двалишвили "йил жангчиси" номига лойиқ" - UFC шарҳловчиси 0 16:02Белбоғли кураш. Полвонларимиз жаҳон Кубоги ва Осиё чемпионатида энг кўп медаль қўлга киритишди 0

12 окт 19:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жозе Альдо расман фаолиятини якунлади, у қўлқопларни октагон марказида қолдирди + ФОТО

Теглар :  Жозе АльдоUFC
Аралаш яккакурашлар афсонаси, UFC Шон-шуҳрат зали аъзоси шу йилнинг май ойида профессионал фаолиятини якунлаганини эълон қилган Жозе Альдо Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган UFC Fight Night 261 турнирида мухлислар билан расман хайрлашди.

Бразилиялик 39 ёшли жангчи томошабинларнинг давомли қарсаклари остида октагонга чиқди. У йиллар давомида ўзи учун шуҳрат келтирган қўлқопларини октагон ўртасида қолдирди. Рафиқаси ва қизи уни қўллаб-қувватлаш учун октагонга чиққанида эса кўз ёшларини тия олмади. 

Жозе Альдо иккинчи марта спортдан кетмоқда. У биринчи бор 2022 йилда Мераб Двалишвилига қарши жангда мағлуб бўлганидан кейин қўлқопларни михга илганди. Аммо UFC билан шартномада қолган бразилиялик бир нечта жанг ўтказди, жумладан, Жереми Стивенс билан шиддатли жангда дуранг қайд этди.

Кетишини эълон қилинганидан икки йил ўтмай, Альдо кутилмаганда UFC’га қайтди ва 2024 йилнинг май ойида Рио-де-Жанейродаги турнирда Жонатан Мартинесни ҳакамларнинг якдил қарори эвазига мағлуб этди. Бу ғалаба якунда унинг фаолиятидаги сўнггиси бўлди. Шундан сўнг у ҳакамларнинг айри қарори билан Марио Баутистага, шу йилнинг май ойида эса баҳсли жангда Захабига ютқазди.

Агар бу чиндан ҳам охири бўлса, Жозе Альдо аралаш яккакурашларда 32 ғалаба ва 10 мағлубият билан кетади. У кетма-кет еттита чемпионлик ҳимоясини ўтказиб, ташкилотнинг ярим енгил дивизиони тарихидаги энг узоқ муддатли чемпион бўлиб қолмоқда. Жозе 2023 йилда UFC Шон-шуҳрат залига киритилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг