02 янв 14:19
Янгиликлар
Футбол
Жозе Моуринью фаолиятидаги энг катта хатосини айтди
"Фенербахче" бош мураббийи Жозе Моуринью фаолиятидаги энг катта хато қарори ҳақида фикр билдирди.
"Энг катта хатоим "Реал"дан кетганим бўлган. Ўшанда мен Флорентино Переснинг янги шартнома бўйича таклифига рад жавобини берганман. У менга ҳозир кетиш вақти эмаслигини ва жамоа анча шакллангани ҳақида гапирганди. Мен ҳам буни яхши тушуниб турганман.
Аммо мен "Челси"га қайтишни қаттиқ истагандим. Сабаби, Испаниядаги уч йиллик фаолиятим давомида қаттиқ чарчаган эдим", — деди португалиялик мутахассис.
Ҳавола :
Фикрлар