14 окт 08:02
Янгиликлар
Футбол

Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди
Аҳолиси 600 минг ҳам чиқмайдиган орол давлат терма жамоаси ЖЧ-2026 финал босқич иштирокчисига айланди.
Бубишта жамоаси Эсватини термасини саралаш босқичининг 10-турида 3:0 ҳисоби билан мағлуб этди ва гуруҳда 23 очко тўплаб, биринчи ўринни эгаллади.
Бу Африка вакили бўлган Кабо-Верде учун тарихидаги илк Жаҳон чемпионати бўлади. ЖЧ-2026 АҚШ, Канада ва Мексикада келаси йилнинг 11 июнидан 19 июлигача бўлиб ўтади.
Ҳавола :
Фикрлар