UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

02 апр 10:10
Янгиликлар

Футбол

"Какадан кейин "Олтин тўп" йўқ!": Адриано Галлиани Италия футболидаги таназзул сабабларини айтди

Теглар :  ИталияЖЧ-2026
"Милан" клубининг собиқ президенти Адриано Галлиани Италия терма жамоасининг ЖЧ-2026`дан қуруқ қолганидан сўнг, мамлакат футболидаги чуқур инқироз ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, "Скуадра Адзурра" кеча Босния ва Герцеговинага имкониятни бой бериб (1:1, пен. 1:4), кетма-кет учинчи бор мундиалсиз қолди.

"Серия А вакили охирги марта "Олтин тўп"ни олганида жамоамизда Кака ўйнарди (2007 йил). Бир пайтлар "Милан"да Франко Барези ва Паоло Мальдинилар тўп тепарди — ҳозир эса ҳамма нарса ўзгариб кетди. Бугун эшитаётган юзаки таҳлилларимиздан кўра муаммо анча чуқурроқ.

1990 йилда Италия клублари бир мавсумнинг ўзида ҳам Европа чемпионлар кубоги, ҳам Кубок эгалари кубоги ва УЕФА кубогини қўлга киритган эди. Ўшанда италян клублари доимий равишда финалларда ўйнарди. Ҳозир эса ҳам клублар, ҳам терма жамоа даражасида пасайиш кузатилмоқда. Статистикани севувчи инсон сифатида шуни айтаманки, Серия Ада тўп узатиш тезлиги Европадаги энг паст кўрсаткичлардан бири бўлиб қолмоқда", — деди Галлиани "Sky Sport" эфирида.

Италия футболининг "олтин даври"ни кўрган Галлианининг бу сўзлари бугунги аччиқ ҳақиқатни акс эттирмоқда. Кетма-кет муваффақиятсизликлардан сўнг Италия футболида катта ислоҳотлар даври бошланиши кутилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг