UZ

Сўнгги янгиликлар

00:28Жаҳон чемпионати: Фазлиддин Эркинбоев туркиялик рақиби устидан ишончли ғалабага эришди 0 23:21Абдумалик Халоков Жаҳон чемпионати чорак финалига йўл олди 0 22:22"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси Эронни мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди 0 22:20Навбаҳор Ҳамидова Ливерпулдаги ЖЧни муваффақиятли бошлади 0 19:18Тўрабек Хабибуллаев ЖЧ чорак финалига йўл олди, навбатдаги рақиб Қозоғистондан бўлади 0 18:30Жозеф Паркер Фабио Уордли билан жанг қилади, сана ва манзил аниқ 0 18:09Бокс. Шавкатжон Болтаев камбэк амалга ошириб, ЖЧ учинчи босқичига йўл олди 0 17:53ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади (ФОТО) 0 17:32Алекс Перейра UFC’да вазн тоифасини ўзгартириши мумкинлигини айтди 0 17:10WTA рейтинги. Соболенко пешқадамлигини мустаҳкамлади. Тўрт теннисчимиз юқорилади 0 16:48ЖЧ-2025. Нигина Ўктамованинг ғалабали юриши давом этади: боксчимиз чорак финалга йўл олди 0 16:37Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум 0 16:16Дональд Трамп кузатган, Алькараз навбатдаги чемпионликни қўлга киритган US Open финалидан ажойиб суратлар (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 15:55Рой Жонс Усикни мағлуб эта оладиган боксчи кимлигини айтди 0 15:32Формула-1. Макс Ферстаппен – Италия Гран-приси ғолиби! 0

28 мар 15:57
Янгиликлар

Бокс/ММА

Камбосос ва Хэйни мутлақ чемпионлик жанги ўтказиш учун келишиб олишди

Жорж Камбосос ва Девин Хэйни ўртасидаги тўқнашув бўлади.

Енгил вазн тоифасида WBА, WBО, IBF камарлари соҳиби Жорж Камбосос (20-0, 10 КО) ва WBC чемпиони Девин Хэйни (27-0, 15 КО) 5 июнь куни жанг ўтказишга рози бўлди. Бу ҳақда ESPN манбалари хабар бермоқда. Учрашув Мельбурндаги (Австралия) "Марвел" стадионида бўлиб ўтади. Жанг АҚШда ESPN телеканали орқали трансляция қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Девин DAZN'да сўнгги олтита жангда иштирок этган, бироқ унинг промоутер Эдди Хирн билан шартномаси якунига этган.

Манбаларга кўра, 23 ёшли Хэйни "Тоp Rank" ва Лу Дибелла билан кўп жангли ҳамкорлик шартномасини имзолаган. Энди унинг жанглари кутилганидек ESPN учун эксклюзив бўлади. Нашрнинг ёзишича, агар Хэйни ғалаба қозонса, келишув реванш ўтказиш бандини ўз ичига олади. Камбосос ютқазиб, ҳуқуқидан фойдаланса, реванш жангги ҳам Австралияда бўлиб ўтади. Америкалик мағлуб бўлса ҳам, унинг кейинги жангини Тоp Rank ва Дибелла биргаликда ташиллаштиради.

Рейтинг:    

Фикрлар

-1   
28 мар 23:05:10
baksyor
Loma qaytguncha kamarlarni birlashtirib turinglar bu vaznda loma qirol
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг