UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38Оғир атлетика. Қарши ОПСТТМ тарбияланувчиси Муниса Одилова Ўзбекистон рекордини янгилади 0 19:07WBA рейтинги янгиланди: боксчиларимизнинг рейтингида ўзгариш борми? 0 18:36IBF: Яна бир ўзбек боксчиси илк бор ТОП-15'га кирди, Ҳасанбой эса... 0 18:05Марокаш ЖЧ-2030 финалини қабул қилишини маълум қилди 0 17:34Топурия ва Пимблетт UFC рақамли турнирининг марказий жангини ўтказиши мумкин 0 17:13WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 16:42Ковингтон, Чимаев ва бошқа юлдузлар иштирокидаги RAF 13 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:11Суперлига. Бугун 21-тур якунланади 0 15:40Нодирбек Абдусатторов блиц рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Синдаров-чи? 0 15:09Жастин Гэтжи: "Қайтаманми ёки йўқ, билмайман" 0 14:38Ражабали Шайдуллаев MVP лигаси билан шартнома имзолади 0 14:17Умарали Раҳмоналиев "Манчестер Юнайтед" билан ўйиндан сўнг нималар деди? 0 13:46XX Осиё ўйинларида иштирок этадиган дзюдочиларимиз таркиби тасдиқланди 0 13:15Расман! Наманганда ўтказиладиган Octagon 92 турнирининг марказий жанги эълон қилинди (ВИДЕО) 0 12:44Одилхон Бухорода бўлиб ўтган ATFС 33 турнирида жанг қилди (ВИДЕО) 0

13 июн 18:29
Янгиликлар

Теннис

Камилла Раҳимова Эмма Радукануга қарши кортга чиқди

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида теннис бўйича WTA 500 тоифасига кирувчи, мукофот жамғармаси 1 млн 915 минг долларни ташкил этувчи нуфузли турнир давом этмоқда.

Мусобақада мамлакатимизнинг биринчи рақамли ракетка устаси Камилла Раҳимова иштирок этаётгани ҳақида хабар бергандик.

Камилла бугун чорак финал доирасида британиялик теннисчи Эмма Радукануга қарши кортга чиқди. Дунёнинг 42-ракеткасига қарши баҳсда Раҳимова 3/6, 5/7 ҳисобида имкониятни бой берди.

Эслатиб ўтамиз, Камилла Раҳимова мусобақанинг саралаш босқичи ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг 54-ракеткаси, саралаш турнирида биринчи рақам остида таснифланган германиялик Татьяна Марияга мағлуб бўлганди. Шунга қарамай, у кейинчалик "лаки лузер" (омадли мағлуб) сифатида асосий тўрдан жой олиб, тўғридан-тўғри нимчорак финал босқичига йўл олди ва турнирнинг 1/8 финалида британиялик теннисчи, дунё рейтингида 160-ўринни эгаллаб турган Хэрриет Дарт устидан ғалаба қозонди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг