10 окт 18:05
Янгиликлар
Теннис
Камилла Раҳимова Wuhan Open`да Australian Open чемпионини мағлуб этди
Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Камилла Раҳимова Хитойда ўтказилаётган WТА 1000 тоифасига кирувчи, мукофот жамғармаси 3 млн 221 минг 715 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли турнирдаги иштирокини бошлади.
Вакиламиз Wuhan Open турнирининг саралаш баҳсларида финалга чиқди. Камилла 1/2 финалда америкалик таниқли теннис маликаси, дунёнинг собиқ тўртинчи ракеткаси, Australian Open-2020 чемпиони, Roland Garros-2020 вице-чемпиони София Кенинни 6:0, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Таққослаш учун, саралашда 15-рақам остида таснифланган Раҳимова айни пайтда WTA рейтингида 76, Кенин эса 107-ўринни эгаллаб турибди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. Камилла 93 дақиқалик баҳс давомида 6, София эса 2 та эйс зарбасини амалга оширди. Эртага ҳамюртимиз асосий тўрга йўлланма берувчи финал учрашувида рейтингнинг 231-поғонасида бораётган хитойлик Ҳан Шига қарши кортга чиқади.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар