UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

24 май 09:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Канело Альварес ва Жейк Пол энг кўп маош оладиган Топ-50 спортчи қаторига кирди

Саккиз спорт тури ва ўн саккиз мамлакатдан эллик нафар спортчи сўнгги ўн икки ой ичида 4,1 миллиард доллар даромад олди.

Бунга фақат икки нафар яккакураш олами вакили – боксчилар Сауль "Канело" Альварес ва Жейк Пол ўз ҳиссасини қўшди.

Умумий гонорари 170 миллион доллар бўлган мексикалик афсона Сауль Альварес Forbes рўйхатида иккинчи ўринни эгаллади. Банк ҳисобини 70 миллион долларга тўлдирган америкалик блогер-боксчи Жейк Пол эса 23-ўринни банд этди.

Тўртинчи йил кетма-кет энг кўп маош олувчи спортчи жаҳон футболи юлдузи португалиялик Криштиану Роналду бўлди, у ўз бойлигини бир йил ичида 300 миллион долларга оширди.

Сауль "Канело" бир йилда иккита жанг ўтказди - кубалик Уильям Скуллни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди, иккинчи ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун жангда эса америкалик Теренс Кроуфордга ютқазди.

Жейк Пол ҳам ўтган йили иккита жангда рингга кўтарилди - мексикалик кичик Хулио Сезар Чавесни очколар бўйича мағлуб этди, олтинчи раундда британиялик Энтони Жошуага нокаут билан ютқазди.

Яқинда Most Valuable Promotions промоутерлик компаниясининг ҳаммуаллифи ҳисобланган Жейк Пол Сауль "Канело2 Альварес билан дастлабки музокаралар ўтказганини ва агар мексикалик у билан рингни бўлишга рози бўлса, унга 200 миллион доллар тўлашга тайёрлигини маълум қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг