UZ

Сўнгги янгиликлар

18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0 10:06Saber Tashkent Grand Prix 2026 — IJF тарихида илк бор ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақа! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

27 фев 17:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Канело Биволдан сўнг Головкин билан жанг қилади

Канело-Головкин трилогияси бўлади.

Таниқли бокс инсайдери Майк Коппинжернинг сўзларига кўра, Геннадий Головкин трилогия учун рози бўлган. Қозоқ боксчисининг промоутери Эдди Хирн ҳам худди шу маълумотларни тасдиқлади.

Хирннинг сўзларига кўра, гап бир нечта жанглар бўйича музокаралар кетмоқда. Канелонинг навбатдаги жанги сентябрга белгиланган. Бу юқори эҳтимоллик билан 76,2 кг вазнда қозоғистонлик Геннадий Головкинга (41-1-1, 36 КО) қарши барча камарлар ҳимояси бўлади.

Канело - Головкин трилогияси бўлиб ўтиши учун мексикалик Биволни, қозоғистонлик эса япониялик Рёта Муратани(тахминан апрель ойида) мағлуб этиши керак.

ESPN хабарига кўра, Канело ва Хирн ўртасида 160 миллион долларлик 3 та жангдан иборат шартнома бор. Мексикалик учинчи жангини декабрь ойида ўтказиши кутилмоқда. Потенциал рақиб ҳозирча номалум.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг