UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04Хамзат Чимаев UFC чемпионлик камарининг илк ҳимоя жанги қачон бўлишни айтди 0 07:43Мария Тимофеева Люксембург турнири 1/2 финалида ўйнайди 0 07:22U-17 Жаҳон чемпионатида 1/2 финал жуфтликлари маълум бўлди. Осиёдан жамоа қолмади! 0 07:01Шаҳобиддин Зоиров 1 млн долларлик жангда мағлуб бўлган рақибига қарши яна рингга чиқади + (Тўлиқ кард) 0 01:39Ислом бирдамлиги ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:37Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида WBC чемпионида допинг аниқланди 0 19:16Ламин Ямалга мукофот топширилди + ФОТО 0 18:55Енгил атлетикачиларимиз Ислом бирдамлиги ўйинларини 14 та медаль билан якунлашди 0 18:43Пара пауэрлифтинг: Бекзод Жамилов Риёд-2025 ўйинларида бронза медалини қўлга киритди! Бу Ислом бирдамлиги ўйинларидаги сўнгги медалимиз бўлди 0 18:34Жаҳон кубогида муваффақиятли иштирок этган боксчиларимиз Тошкентга қайтди (ФОТО) 0 18:13Жаҳон кубоги. Финал чиптаси учун кечаётган ўзбек дербисининг илк партияси якунланди 0 17:52Туркия терма жамоаси Испанияда йирик ўғриликка дуч келди 0 17:31GGG World Boxing президенти лавозимига ягона номзод бўлиб қолди 0 17:10Усик замонавий боксдаги асосий муаммони айтди 0 16:49Пара пауэрлифтингчи Қудратой Тошпўлатова Ислом бирдамлиги ўйинларида кумуш медалга эга чиқди 0

10 апр 13:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Канело — Мунгия оқшомининг пуллик PPV-карди эълон қилинди

Бизнинг вақт билан 5 май тонгида АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.

Оқшомнинг марказий жанги иккинчи ўрта вазн (76,2 кг) тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони, мексикалик Сауль Альварес (60-2-2, 39 KO) ҳамда унинг мағлубият нималигини билмай келаётган ватандоши Хайме Мунгия (43-0, 34 KO) ўртасида ўтказилади. Ташкилотчилар ушбу турнирнинг пуллик трансляция қиланадиган жанглар рўйхатини ошкор этишди. 

Табиийки, рўйхатнинг биринчи поғонасида мексикаликлар ўртасидаги марказий жанг турибди. Иккинчи ўринда яримўрта вазн (66,7 кг)да вақтинчалик WBC чемпиони, америкалик Марио Барриос (28-2, 18 КО) ҳамда аргентиналик Фабиан Майдана (22-2, 16 КО) жанги турибди.

Оқшом доирасида ярименгил вазн (57,2 кг) тоифасида вақтинчалик WBC чемпион, америкалик Брэндон Фигероа (24-1-1, 18 КО) ватандоши, иккинчи енгил вазнда собиқ жаҳон чемпиони Жесси Магдалено (29-2, 18 КО)га қарши рингга кўтарилади.

Яримўрта вазн (66,7 кг) тоифасида WBA Regular чемпиони, литвалик Эймантас Станионис (14-0, 9 КО) икки йиллик танаффусдан сўнг рингга қайтмоқда. 2022 йилнинг апрель ойида ҳозирча сўнгги жангини ўтказган Эймантас 5 май тонгида венесуэлалик Габриэл Маэстре (6-0-1, 5 КО) билан тўқнаш келади. Айнан мана шу жанглар Канело — Мунгия оқшомининг пуллик PPV-кардидан ўрин олди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг