UZ

Сўнгги янгиликлар

17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0 10:06Saber Tashkent Grand Prix 2026 — IJF тарихида илк бор ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақа! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:35ЕЧЛ. МЮ ва "ПСЖ"да дуранг , "Бавария"да мағлубият, "Ливерпуль", "Атлетико"да ғалаба + ВИДЕО 0

07 мар 11:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Канело яримоғир вазндаги энг кучли жангчи кимлигини айтди

Сауль Альварес рақибини яримоғир вазнда энг кучли боксчи дея таъкидлади.

Иккинчи ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Сауль "Канело" Альварес яна бир бор нима учун навбатдаги рақиб сифатида яримоғир вазнда WBA чемпиони Дмитрий Биволни танлагани ҳақида гапирди. 

Яқинда Альварес Эдди Хирн ва DAZN билан май, сентябрь ойларида иккита: Бивол ва Геннадий Головкин билан жанг ташкиллаштириш бўйича келишувга эришилганини айтганди. 

"Биволни танладим, сабаби у яхши жанг қилади. Фикримча, у яримоғир вазндаги энг зўри ва ва у рингда менга яхши қаршилик кўрсата олади. Мен ўз фаолиятимни тарихга мухрламоқчиман, у билан жанг — бунинг учун яхши имконият.

У ҳақиқақатда яхши жангчи. Мен унинг жангларини кўп марта томоша қилганман. У ҳақиқатдан ҳам кучли. У рингда нима қилиш кераклигини билади. Уни ҳаваскорлар боксида анчагина тажрибаси бор. Мен унинг нималарга қодирлигини биламан, лекин бу муҳими эмас. Мен фаолиятимнинг чўққисидаман ва кўп нарсага қодирман", - дея журналистнинг саволига жавоб берган эди Альварес.

Шунингдек, Альваресдан бу йил у билан жанг қилмоқчи бўлган боксчилар бўйича маълумот беришни сўрашди, гарчи исм-шарифлар айтилмаган бўлса-да, Альваресга Premier Boxing Champions томонидан Жермалл Чарло ва Девид Бенавидес билан жанг ўтказиш таклиф қилинган.

"Бандман, жуда бандман, шунинг учун кечирасиз. Айтганимдек, улар пул учун жанг қилади, буни биламан, лекин тушунмайман, нима учун улар бир-бири билан жанг қилмайди? Улар бир-бири билан жанг қилиши керак, мен эса ғолиб билан жанг қиламан. Менга ғолиб ким бўлишининг фарқи йўқ", - дея қўшимча қилган мексикалик боксчи.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
07 мар 15:13:40
CHELSEA2211
Beterbayev...
   
07 мар 13:30:37
WORKOUT
Yarim og'ir vaznda eng zo'ri Beterbiev
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг