UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

01 мар 09:30
Янгиликлар

Каратэ

Каратэ. Бугун Зальцбургда А серия мусобақаси старт олади

Теглар :  Каратэ
Хабарингиз бор, жорий йил кўплаб спорт турлари учун Олимпиадага йўлланма бериши билан аҳамиятли.

1-3 март кунлари Австриянинг Зальцбург шаҳрида каратэнинг WKF йўналиши бўйича А серия туркумига кирувчи йирик мусобақа бўлиб ўтади. Жорий мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ката ва кумите баҳсларида иштирок этади.

Бугун старт оладиган турнир Токио Олимпиадасига лицензион очко бериши билан аҳамиятли. Терма жамоамиз мураббийлари Австрия сафарига захира спортчиларини олиб боришган. Бундан мақсад эса уларга Премьер лига мусобақаларида ҳам иштирок этиш учун имконият яратиш. Зеро, асосий таркиб вакилларимиз дунёда ўз ўринларига эга ва уларда жаҳон чемпионатидан кейинги ўринда турувчи Премьер лига мусобақаларида иштирок этиш учун рейтинг очколари етарли. Эслатиб ўтамиз, Премьер лига мусобақасида жаҳон рейтингида 64 таликка кира олган каратэчилар иштирок этишлари мумкин. Демак, Зальцбургга қуйидаги таркиб йўл олган:

-60 кг: Шерзод Раҳимқулов ва Бекзод Туйғунов;
-67 кг: Асилбек Мадаминов ва Акмал Чориев;
-75 кг: Жаҳоншоҳ Ибрагимов;
-84 кг: Абдулазиз Атабаев;
-68 кг: Дилдор Аннадурдиева;

ката: Ҳамдамжон Шодибеков.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг