UZ

Сўнгги янгиликлар

18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0 11:09US Open учинчи даврасига етиб келган Камилла Раҳимова 15 йиллик тарихни такрорлади 0 10:38Англия клублари 3,02 миллиард, Италия 1,1 миллиард долларга футболчиларни сотиб олди. Кучли бешликнинг қолган чемпионатларичи? 0

18 фев 11:58
Янгиликлар

Каратэ

Каратэчиларимиз Дубайдан қуруқ қўл билан қайтишди. Шунга ўрганиб қолмаяпмизми?

15-17 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида каратэ бўйича “Премьер Лига” рейтинг турнири бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 86 мамлакатидан 737 нафар каратэчи совринли ўринлар ҳамда Олимпия рейтинг очколари учун баҳс олиб борди. Беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этдилар.

Афсуски, аввалги Премьер Лига мусобақаларида бўлгани каби бу сафар ҳам ҳеч бир спортчимизга шохсупага кўтарилиш насиб қилмади. Садриддин Сайматов, Достонбек Отаболаев, Барно Мирзаева сингари тажрибали спортчиларимиз ўзларига билдирган ишончни оқлай олишмади.  

2017 йили -60 кг вазн тоифасида дунёнинг энг яхши каратэчиси бўлган Сайматов Дубай турнирида 11-ўрин билан кифояланди. Унинг вазнида бир йўла икки қозоғистонлик спортчи шохсупага кўтарилди. Дархан Ассадилов олтин, Қайсар Алписбай бронза медалини қўлга киритди. Айнан Сайматовнинг 11-ўринни эгаллагани БАА турниридаги энг яхши натижамиз бўлди. 

Шу ўринда ҳақли савол туғилади: мусобақалардан медалсиз қайтишга ўрганиб қолмаяпмизми? Токио Олимпиадасига эса ҳеч қанча вақт қолгани йўқ. Каратэ илк бор тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси дастурига киритилган. Бу кетишда Олимпиада-2020нинг каратэ мусобақаси ўзбекистонлик спортчиларсиз ўтади, шекилли.  

Терма жамоамиз Дубайда қуйидаги таркибда қатнашди:

Эркаклар:

-60 кг: Садриддин Сайматов

-67 кг: Иқболжон Узоқов

-67 кг: Санжар Абдукаримов

-75 кг: Дастонбек Отаболаев

Аёллар:

-50 кг: Баҳринисо Бобоева

-61 кг: Барно Мирзаева

Мураббийлар: Ўктам Бекпўлатов, Дилноза Бакирова

Суратда - Баҳринисо Бобоева (Осиё ўйинлари кумуш медали совриндори)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг