UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0

03 авг 11:06
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кардида 12 та жанг бўлган UFC on ESPN 71 турнирининг барча натижалари битта хабарда

Бугун тонгда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳридаги "Apex Arena"да навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг асосий жанги UFC тарихида илк бор осиёлик аралаш яккакураш усталари ўртасида ўтказилди. Япониялик Тацуро Тайра кореялик Юн Сун Паркни иккинчи раундда бўғиш усули эвазига мағлубиятга учратди. UFC on ESPN 71 турнири кардидан жами 12 та жанг ўрин олган бўлиб, 5 таси муддатидан аввал якунланди. 

Таъкидлаш жоиз, Юн Сун Парк жангга бир ҳафта қолганида таклифга розилик берган эди. Деярли тайёргарликсиз октагонга чиққан кореялик жангчи иккинчи раунднинг 66 сониясида мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди. 

Турнирнинг co-main event жанги енгил вазнда ўтказилиб, унда шотландиялик Крис Дункан ҳакамларнинг якдил қарори билан польшалик Матеуш Ребецкидан устун келди. Муҳимлиги жиҳатидан учинчи жангда енгил вазнлилар - Элвис Бренер ва Эстебан Рибович ўзаро тўқнаш келишди. Тўлиқ уч раунд давом этган жангда аргентиналик спортчи зафар қучди. 

Россиялик Андрей Пуляев, Нил Мэгни, Ринья Накамура ва Остин Баши ҳам бугунги оқшомда рақибларини муддатидан аввал мағлуб этишга муваффақ бўлишди.

UFC on ESPN 71 турнирининг барча натижалари:

Асосий кард жанглари 

Тацуро Тайра Юн Сун Паркни сабмишн (бўғиш) эвазига енгди – 2-раунд, 1:06

Крис Дункан Матеуш Ребецкини очколар бўйича ютди (30-27, 29-28, 29-28)

Эстебан Рибович Элвис Бренерни очколар бўйича мағлуб этди (29-28, 30-27, 30-27)

Карол Роса Нора Корноллдан устун келди (30-27, 29-27, 29-27)

Нил Мэгни Элизеу Залески дос Сантосни техник нокаутга учратди (зарба) – 2-раунд, 4:39

Кевин Вальехос Дэнни Сильвани мағлуб эта олди (29-28, 30-27, 30-27)


Прелим кард жанглари

Ринья Накамура Натан Флетчер техник нокаутга учратди (оёқ билан танага зарба) – 1-раунд, 1:02

Родольфо Виейра Трешин Горни очколар бўйича мағлубиятга учратди (29-28, 30-27, 30-27)

Андрей Пуляев Ник Кляйнни техник нокаут эвазига енгди (оёқда танага зарба) – 2-раунд, 1:31

Остин Баши Жон Яннисни сабмишн (ортдан бўғиш) эвазига ютди – 1-раунд, 3:39

Рафаэль Эстевам Фелипе Бунесдан очколар бўйича устун келди (29-28, 29-28, 29-28)

Пьер Родригес Кетлин Соузани мағлубиятга учратди (28-29, 29-28, 29-28)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг