UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40"Бундан хурсанд бўламан". Дмитрий Бивол Бетербиев билан трилогияни кутаётганини айтди 0 15:13Магомед Анкалаев UFC унга қандай ҳолатда чемпионлик камари учун жанг беришини айтди 0 14:30"Энди Месси бизники" - "Интер Майами" мураббийи 0 13:46Масвидаль UFC ташкил қилиши мумкин бўлган "энг шов-шувли жанг" қайси эканлигини айтди 0 13:14Расман! Лаша Гуджеджиани билан тўрт йиллик шартнома имзоланди 0 12:39"У 40 ёшдан ошган, аммо мени жангга чорлаяпти. Унга ҳурматим баланд" - Бенавидес Бетербиев ҳақида гапирди 0 12:12Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Инфантинонинг рақибига айланиши мумкин — The Times 0 11:45Волкановски ўзига нима мотивация беришини айтди - бу пул ёки камарлар эмас 0 11:16Бугун Жаҳон чемпионатида оғир вазнлиларимиз, хусусан Музаффарбек Тўрабоевнинг чиқишига гувоҳ бўламиз! 0 10:45Фьюри – Жошуа жанги учун чипталар бир соат ичида сотилиб кетди 0 10:14Португалия терма жамоаси Жезуш билан низодан сўнг Роналдунинг 980-голи фонида муносабат билдирди 0 09:43Жавоҳир Синдаров - Гукеш Доммаражу: ўйинларнинг тўлиқ тақвими расман маълум бўлди 0 09:04UFC Fight Night 290 тарози натижалари: уч жангчи вазн қила олмади, улардан бири ортиқча 3,4 кг тош босди 0 08:33Деонтей Уайлдер шу йил енгилмас жаҳон чемпиони билан жанг қилиши мумкин 0 08:02Терма жамоамиз Марокашга мағлуб бўлди 0

11 июл 08:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кеча жанг ўтказган боксчиларимизнинг барида ғалаба, бугун етти вакилимиз Осиё чемпионати 1/4 финалида рингга кўтарилади

Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бокс бўйича икки ёш тоифасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида чорак финал жанглари давом этмоқда.

Қувонарлиси, кеча U22 ёш тоифасидаги баҳсларда рингга кўтарилган боксчиларимизнинг бари - Фарёзбек Дўсматов (-55 кг, Абдураҳмон Маҳмуджонов (-60 кг), Илҳомжон Эргашев (-65 кг), Абдуллоҳ Мадаминов (-70 кг), Абдулазиз Абдулҳамидов (-75 кг), Фазлиддин Эркинбоев (-80 кг), Норбек Абдуллаев (-85 кг) ва Самир Собиров (-90 кг) рақибларини мағлуб этиб, 1/2 финал йўлланмасини қўлга киритди.

Бугун қитъа биринчилиги доирасида U19 ёш тоифасидаги йигитларимиздан 7 нафари рингга кўтарилади. Жанглар бизнинг вақт билан соат 10:00да бошланади.  


Жуфтликлар билан танишинг:

-50 кг: Ўткирбек Норқосимов - Жунсу Чои (Корея Республикаси) 10:30

-55 кг: Элёр Рустамов - Пангеран Фебрузио (Индонезия) 11:15

-60 кг: Муҳаммадризо Укимов - Умар Орусбаев (Қирғиз Республикаси) 12:30

-70 кг: Саидхўжа Садиллахўжаев - Муҳаммад Мамадалиев (Тожикистон) 14:15

-75 кг: Суҳроб Раҳматуллаев - Ҳамза Максатули (Қозоғистон) 15:00

-80 кг: Аброрбек Шарипов - Бенжамин Лее (Сингапур) 16:00

-85 кг: Сардорбек Баҳромхўжаев - Сунгҳоон Лим (Корея Республикаси) 17:15

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг