06 май 10:10
Янгиликлар
Кечаги учрашувнинг энг яхши футболчиси маълум
Лондоннинг "Арсенал" жамоаси ўз майдонида "Атлетико"ни қабул қилди. Ўйин 1:0 ҳисобида "канонирлар" фойдасига тугади. Икки ўйин натижасига кўра (1:1, 1:0) "Арсенал" мадридликларни умумий 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, турнир финалига чиқди. Ўйиннинг энг яхши ўйинчиси Лондон клуб ярми ҳимоячиси Деклан Райс деб топилди.
"У позицион ўйинни ажойиб тушуниши ва тез қарор қабул қилиш қобилиятини кўрсатди, шунингдек, ҳимоя ва ҳужум ўртасида яхши боғловчи бўлди. У тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам ўйинни аъло даражада бошқарди, етакчилик ва коммуникатив сифатларини яхши намоён этди", — дейди УЕФА расмий сайти техник кузатувчилар гуруҳи хулосасини келтириб.
Турнир финалида "Арсенал" "Бавария" — ПСЖ жуфтлиги ғолиби билан учрашади.

Фикрлар