UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Lausanne Grand Slam 2026 турнирига қуръа ташланди 0 18:42"Менимча, Ян яна Двалишвилини мағлуб этади" - Сонг Ядонг 0 18:19Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испанияга йирик ҳисобда имкониятни бой берди 0 17:45Гандбол. Ёшларимиз Осиё чемпионатининг 1/4 финалида! Гуруҳнинг сўнгги ўйинида мезбонлар маҳв этилди 0 17:17"Кличкони мағлуб этганимдан кейин ўлишни хоҳладим" - Тайсон Фьюри 0 16:40"Нурмагомедовни мағлуб этсам, UFC менга чемпионлик жанги беради" - Сонг Ядонг 0 16:14Италия Инфантинони қўллаб-қувватлашни қайтариб олди 0 15:40"Иккимиздан биримиз ўлишимиз керак". Жош Хокит Перейрани жангга чорлади 0 15:13Тайсон Фьюри: "Илк спаррингимдаёқ отамнинг учта қовурғасини синдириб қўйганман" 0 14:48Мераб Двалишвили: "Мен учун энг муҳими — Янни мағлуб этиш, камар эса иккинчи даражали" 0 14:09Президент қарори билан стадионларнинг фойдаланиш мақсадларини ўзгартириш тақиқланган. Бу "Тўқимачи" стадионига тааллуқли эмасми? 0 13:42Мадримовнинг вазнидаги Себастьян Фундорага мажбрий чемпионлик ҳимояси белгиланди 0 13:17Магнус Карлсенни мағлуб этиб шунчаки ухлашга ётган 15 ёшли ўсмир! 0 12:51Нурмагомедов нима учун унинг бурчагида Махачев бўлмаслигини изоҳлади 0 12:26МЮ "Реал" футболчининг трансферига 50 миллион беришга тайёр 0

17 ноя 09:57
Янгиликлар

Токио-2020

Келгуси йил ёзда Олимпия ўйинлари ўтказилишига қарор қилинди

Теглар :  Томас БахХОҚ
Душанба куни Токиога ташриф буюрган Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах Япония Бош вазири Ёсихидэ Суга билан глобал пандемия давом этишига қарамай, келгуси ёзда Олимпия ўйинлари режалаштирилган тарзда ўтказилишига келишиб олди, деб хабар беради Kyodo News.

Мамлакатга тўрт кунлик ташриф билан келган Бах ва Суга ўйинларга тайёргарликнинг боришини муҳокама қилдилар. Учрашувдан сўнг журналистларга берган интервьюсида Бах, томошабинлар мусобақаларни кузатиш учун спорт иншоотларига кира олишларига ваъда бериб, агар ўша кунгача вакцина топилса, ХОҚ барча спортчилар эмланишини таъминлаш бўйича ҳаракатларни кучайтиради, дея таъкидлади.

«Бугунги учрашувда келгуси йил ёзда Олимпия ва Паралимпия ўйинларини катта муваффақият билан ўтказиш учун қатъий ва ишончли қарорга келдик», деди халқаро ташкилот раҳбари.

Ушбу ташриф март ойида ўйинларни бир йилга қолдириш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг, Бахнинг Японияга биринчи сафари ҳисобланади.

Бошқа мамлакатлар билан таққослаганда, Японияга пандемия нисбатан таъсир кўрсатмади. Бироқ сўнгги кунларда мамлакатда ҳар куни рекорд даражада касалланишлар қайд этиляпти.

«Биз томошабинлар бўлади, деган тахмин асосида турли чораларни кўряпмиз. Президент Бах билан Олимпия ўйинлари хавфсизлигини таъминлаш учун яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олдик», деди Суга журналистларга.

Бах ташриф режасига ўйинлар мезбонлиги учун ғалабани қўлга киритганда, мамлакат етакчиси бўлган, аммо соғлиғи сабабли истеъфога чиққан собиқ бош вазир Синдзо Абэ билан учрашув ҳам киритилган. Унга ўйинларни ташкил этишга қўшган ҳиссаси учун мукофот топширилиши кутилмоқда.

Кеча у Токио-2020 ташкилий қўмитаси президенти Ёсиро Мори ва Токио губернатори Юрико Койке билан ҳам учрашди. Бах ва Мори кейинроқ қўшма матбуот анжумани ўтказдилар.

Бах сешанба куни Олимпия қишлоғи ва Миллий стадионга ташриф буюради. 2019 йил ноябрь ойида қуриб битказилган ушбу стадион Токио ўйинлари пайтида енгил атлетика ва футбол баҳсларига мезбонлик қилади, шунингдек, ўйинларнинг очилиш ва ёпилиш маросимлари ҳам шу ерда ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг